Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 12:18 / 23.06.2025
1835
1 дақиқада ўқилади
Оилавий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда
Республикада 2025 йил 1 июн ҳолатига фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар 37 718 тани ташкил этди.

Фото: ЎзА
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг сони йил бошидан 1 453 тага ошган. Шунингдек, улар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда энг юқори улуши савдо соҳасига (40,1 фоиз) тўғри келмоқда.
Фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг соҳалар кесимидаги сони:
- савдо соҳасида – 15 134 та;
- саноат соҳасида – 8 531 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 7 208 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 576 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 634 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 344 та;
- қурилиш соҳасида – 302 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 240 та;
- бошқа соҳаларда – 2 749 тани ташкил этди.
Мавзуга оид

12:33 / 12.07.2025
Ўзбекистонга 3 млндан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди

12:29 / 09.07.2025
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38 млнга етди

23:25 / 05.07.2025
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди

12:09 / 02.07.2025