Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Россия алмашув доирасида Украинага ўзининг 20 нафар ҳарбийси жасадини ҳам топширди
Улар орасида Исроил фуқароси ҳам бор.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг таъкидлашича, ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашиш чоғида Россия томони Киевга Россия ва бошқа давлатлар фуқароларининг жасадларини ҳам топширган ва улар Украина ҳарбийлари эканини даъво қилмоқда. Бу ҳақда у 21 июн куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
«Масалан, уларнинг тарафида жанг қилган исроиллик ёлланма аскар бор. Исроил фуқароси. Исроил ҳужжатлари билан. Ваҳоланки, улар бизга булар фақат украинлар ва фақат ҳарбийлар эканини айтишганди. Аммо бу аллақачон тасдиқланган ёлғон», – дея Зеленскийнинг сўзларини келтирган «РБК-Украина».
Унинг сўзларига кўра, булар ягона ҳолатлар эмас.
«Баъзида бу жасадлар ёнида Россия паспорти билан ҳам келган. Бу шуни англатадики, улар ҳатто кимни юбораётганини ўзлари ҳам текшира олмайди, чунки одам жуда кўп. Экспертиза керак. Бунга қанча вақт кераклигини билмайман ҳам», – дея қўшимча қилди Украина президенти.
«РБК-Украина»нинг ёзишича, учрашувда қатнашган журналистларга далил сифатида жасадларнинг ёнидан чиққан, РФ фуқароси паспорти ҳамда бошқа ҳужжатлар кўрсатилган.
Зеленскийнинг фикрича, Москва бу билан қурбон бўлган украин ҳарбийлари сонини сунъий равишда ошириб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Украина бунгача ҳам Истанбул келишувлари доирасида жасадларни алмашиш жараёнида Россия Украина ўз аскарлари жасадларини топширганини айтиб чиққанди. Хусусан, мамлакат ички ишлар вазири Игор Клименко ҳам жасадларнинг ёнидан россиялик ҳарбийларнинг ҳужжатлари топилганини маълум қилганди.
Россия президенти ёрдамчиси, Украина билан музокараларда Россия делегациясига раҳбарлик қилган Владимир Мединский украинларнинг бу даъволарини геббелсча пропагандага қиёслаган.
«Бизнинг жангчимизнинг танаси шунчаки жанг майдонидан олинган, кейин эса украин пропагандачилари катта ўртоқлари ўргатган методикани эслаб қолишган», – дея тахмин қилганди у.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:34
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

07:53 / 19.07.2025
Россия ва Украина яна ҳалок бўлган аскарлар жасадини алмашди

07:29 / 19.07.2025