Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг Эронга қарши хатти-ҳаракатларидан чуқур хавотир билдириб, уларни хавфли кескинлашув ҳамда халқаро хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид сифатида баҳолади.

Фото: REUTERS
Эрон АҚШнинг мамлакатдаги ядро объектларига уюштирган ҳужумларидан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди, деб хабар беради IRNA агентлиги.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний бош котиб Антониу Гутерришга йўллаган мактубида Вашингтон ҳаракатларини «ёввойиларча ва жинояткорона» деб атади ҳамда уларнинг халқаро хавфсизликка жиддий таҳдид солишини таъкидлади.
«Эрон Ислом Республикаси Хавфсизлик Кенгашини бу очиқ тажовуз актини муҳокама қилиш, уни энг кескин усуллар билан қоралаш ва БМТ Низомига мувофиқ зарур чораларни кўриш учун фавқулодда йиғилиш ўтказишга қатъий чақиради. Ушбу жиноятлар учун масъуллар жазодан қутулмаслиги ва жавобгарликка тортилиши керак», — дейилади мурожаатда.
Ўз навбатида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг Эронга қарши хатти-ҳаракатларидан чуқур хавотир билдириб, уларни хавфли кескинлашув ҳамда халқаро хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид сифатида баҳолади.
Унинг сўзларига кўра, вазият тезда назоратдан чиқиб кетиши ва тинч аҳоли, минтақа ва бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. БМТ раҳбари барча аъзо давлатларни ташкилот низоми ва халқаро ҳуқуқ нормалари доирасидаги мажбуриятларига риоя қилишга чақириб, кескинликни юмшатиш зарурлигини маълум қилди.
«Ҳарбий ечим мавжуд эмас. Ягона йўл — дипломатия. Ягона умид — тинчлик», — дейди Антониу Гутерриш. Шунингдек, у «хаос спиралларидан қочиш»га чақирди.
Эрон ядровий иншоотларига ҳужум 22 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Ғарб ОАВга кўра, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари зарба беришда Б-2А Спирит бомбардимончисидан фойдаланган. Мамлакат президенти Доналд Трамп Эроннинг муҳим ядровий объектлари йўқ қилинганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Мавзуга оид

15:28
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

13:45 / 11.07.2025
БМТ: Украинада июнда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони энг юқори кўрсаткичга етди

08:07 / 10.07.2025