Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Энди тинчликни танлаш керак. Акс ҳолда, кейинги ҳужумлар бундан каттароқ бўлади» — Трамп Эронга ҳужумлар ортидан мурожаат қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрондаги ядровий объектларга берилган зарбалар ортидан мурожаат билан чиқди. Трамп ушбу ҳужумларни «ҳайратомуз ҳарбий муваффақият» деб атаган ҳамда Эроннинг ядровий иншоотлари «бутунлай ва тўлиқ йўқ қилинганини» даъво қилди.

Фото: REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трампга унинг қисқа мурожаатида давомида вице-президент Жамес Венс, давлат котиби Марко Рубио ва мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳамроҳлик қилди.
Трамп ушбу ҳужумларни «ҳайратомуз ҳарбий муваффақият» деб атади ва Эроннинг ядровий иншоотлари «бутунлай ва тўлиқ йўқ қилинганини» даъво қилди.
«Эрон энди тинчликни танлаши керак. Акс ҳолда, кейинги ҳужумлар бундан ҳам каттароқ ва анча осон бўлади. Яна кўплаб нишонлар бор... Агар тинчлик тез орада келмаса, биз уларни аниқлик, тезлик ва маҳорат билан йўқ қиламиз,» дея Трамп яна Эронни огоҳлантирди.
У шунингдек, бу ҳолат давом этмаслигини таъкидлади. «Ёки тинчлик бўлади, ёки Эрон учун, сўнгги саккиз кун ичида кўрганимиздан анча даҳшатли фожиа юз беради,» деган АҚШ етакчиси.
Трамп ўз мурожаатида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга миннатдорчилик билдириб, АҚШ ва Исроил «бир жамоа сифатида ишлаганини» айтди:
«Мен бош вазир Биби Нетаняхуга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз бир жамоа сифатида, эҳтимол илгари ҳеч ким каби, ҳамкорликда ишладик. Бу Исроил учун хавфни йўқ қилиш йўлида катта қадам бўлди. Исроил армиясига қилган ажойиб иши учун миннатдорман.»
Трампга кўра, бу ҳужумларнинг асосий мақсади Эроннинг ядро бойитиш имкониятини тугатиш ва «терроризмнинг дунёдаги энг йирик ҳомийси» томонидан келаётган ядро таҳдидини тўхтатиш бўлган.
«Бугун кечаси мен бутун дунёга шуни хабар бера оламан: бу зарбалар ҳайратомуз ҳарбий муваффақият бўлди,» — деди у.
Жонли эфирдаги мурожаатидан сўнг, Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Эронни яна огоҳлантирди:
«Эрон томонидан АҚШга қарши ҳар қандай жавоб ҳаракати, бугун кeчаси гувоҳи бўлган ҳаракатлардан ҳам анча кучли куч билан қаршиланади».
Трамп, шунингдек, Бош штаб раҳбари генерал Ден Кейн якшанба куни эрталаб, соат 08:00да (GMT 12:00) матбуот анжумани ўтказишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

08:41 / 19.07.2025