Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ яқин 48 ичида Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасига тайёргарлик кўрмоқда — NBC News
Ҳужумлар Қўшма Штатларнинг ички ёки хориждаги объектларига уюштирилиши мумкин. АҚШнинг чет элдаги ҳарбий базалари бир неча ойдан бери юқори жанговар шай ҳолатда.

Фото: REUTERS
Доналд Трамп маъмурияти Эрон томонидан эҳтимолий қасос чораларига қарши тайёргарлик кўрмоқда. NBC News’нинг Пенгатон ва Оқ уйдаги манбаларига таяниб ёзишича, яқин 48 соат алоҳида хавотир уйғотмоқда.
Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, Эрон ядро объектларига уюштирилган ҳужумга жавоб АҚШнинг ички ёки хориждаги объектларига қаратиладими, ё бўлмасам, ҳар иккисига ҳам — ҳозирча номаълум.
АҚШнинг чет элдаги ҳарбий базалари сўнгги бир неча ойдан бери юқори жанговар шай ҳолатда, аммо Оқ уйдаги манбанинг сўзларига кўра, 13 июн куни Исроил Эрон билан уруш бошлаганидан кейин эҳтимолий ҳужум хавотирлари сезиларли даражада ошган.
Эрон ядровий иншоотларига ҳужум 22 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Ғарб ОАВга кўра, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари зарба беришда B-2A Spirit бомбардимончисидан фойдаланган. Мамлакат президенти Доналд Трамп Эроннинг муҳим ядровий объектлари йўқ қилинганини маълум қилди.
Эрон АҚШнинг мамлакатдаги ядро объектларига уюштирган ҳужумларидан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди. Ўз навбатида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг Эронга қарши хатти-ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48 / 19.07.2025
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

18:40 / 19.07.2025
Ҳамас урушни якунлайдиган битим талаб қилмоқда. Исроил эса ғазоликларни кўчирмоқчи

17:51 / 19.07.2025