Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг "Фаол ҳаётга қадам" дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Низомга кўра "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсларнинг эҳтиёжини баҳолайди ва қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун ваучер шакллантиради:
- уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш;
- уй шароитида қараб туриш;
- тиббий-ижтимоий реабилитация;
- кундузги қатнов шаклида қараб туриш;
- шахсий ёрдамчи.
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари хизмат кўрсатиш ҳажми (соати)дан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.
Ижтимоий хизматлар "Инсон" марказлари билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш, шунингдек ижтимоий хизмат кўрсатувчи шахслар билан шартномалар имзолаш "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимидаги "Оила ҳамкори" платформаси орқали амалга оширилади.
Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва бу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари хизмат кўрсатувчи томонидан хизмат кўрсатилган кунда "Ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимига киритилади.
Ваучер қуйидагиларга берилади:
- Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи шахслар;
- I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўриш бўйича дастлабки ногиронлик берилган шахслар, шунингдек ногиронлар аравачасидан биринчи марта фойдаланиш тайинланган шахслар.
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ёки унинг вакили "Инсон" марказига ўзи келган ҳолда ёки ўзи яшайдиган ҳудудда фаолият юритувчи "Инсон" марказининг ижтимоий ходимига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали мурожаат қилади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

15:29 / 27.05.2025
1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади

11:59 / 21.01.2025
Камбағал оилалар аъзоларини касбга ўқитиш бўйича ваучер тизими жорий этилади

17:40 / 11.05.2024
Зўравонликка учраганларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги тизими 1 июндан йўлга қўйилади

21:41 / 04.08.2020