Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бундесвер стратегиясида Россия «экзистенциал хавф» деб аталди
Ҳарбий иқтисодга ўтиш орқали Россия Европа Иттифоқига нисбатан ҳарбий устунлигини тобора оширмоқда, эҳтимол НАТО билан тўғридан тўғри тўқнашувга тайёрланмоқда, дейилади стратегияда.

Фото: Getty images
«Германия қуролли кучларининг янгиланган ҳарбий стратегияси»да Россия Германия учун «экзистенциал хавфлар» манбайи деб аталди, деб ёзади 20 июн, жума куни Der Spiegel журнали ҳужжатга таяниб.
Ҳарбий амалдорлар ва экспертлар қарийб бир ярим йилдан бери ишлаб келаётган стратегияда Германия дуч келаётган таҳдидлар таҳлили, жумладан, Россия 2029 йилда НАТО билан тўғридан тўғри ҳарбий можарога тайёргарлик кўриши мумкинлиги ҳақидаги разведка огоҳлантиришлари келтирилган, деб ёзади Der Spiegel.
Таҳлилчилар, жумладан, Россия президенти Владимир Путиннинг Россия армиясини изчил ошириш сиёсати туфайли шундай хулосага келди – 2026 йилда у 1,5 миллион аскарга етиши кутилмоқда. «Россия кўп йиллар давомида ўзининг жанговар тажрибасини мақсадли равишда ошириб, Чеченистон, Сурия ва ҳозирда Украинада қуролли кучларини ривожлантиришда давом этмоқда», — дейди муаллиф.
Бундан ташқари, Россия ҳарбий иқтисодга ўтди ва бу билан Европа қуролли кучлари олдида «ҳарбий устунлигини тобора оширмоқда», дейди экспертлар. Кремл «ўз саноатини ҳам, раҳбарият тузилмаларини ҳам шу ўн йилликнинг охирида НАТО билан кенг кўламли можаро талабларига мослаштирмоқда», дея хулоса қилади стратегия муаллифлари.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Биржада Аи-80 бензини нархи тарихий максимумга етди
Иқтисодиёт | 20:58
-
Бахтиёр Саидов Хитой раиси билан учрашди
Ўзбекистон | 20:30
-
Тошкентда кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ фуқароларни чув туширди
Жамият | 20:19
-
ППХ ва профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайиши мумкин
Ўзбекистон | 19:39
Мавзуга оид

19:18
Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларини чеклаш таклиф қилинди

18:43
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

15:27
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

15:24