Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчихонаси: Таълим визаларига талабгор ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари очиқ бўлиши керак
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси таълим ёки алмашинув дастурларида иштирок этиш учун ариза топширмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларидан – барча ижтимоий тармоқ аккаунтларидаги махфийлик созламаларини «оммавий» ҳолатга ўтказишни сўради. Элчихонага кўра, бу талаб АҚШга кириш ҳуқуқини аниқлаш учун зарур бўлган текширувни осонлаштириш мақсадида» бўлиб, ушбу маълумотни киритмаслик келгусида виза олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин.

Фото: REUTERS
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 21 июндан кучга кирадиган виза суҳбатларидаги янги талаблар ҳақида маълумот берди.
Хусусан, эндиликда F, M ёки J ноиммиграцион визасига мурожаат этувчи барча шахслардан, уларнинг шахсини ва АҚШга кириш ҳуқуқини аниқлаш учун зарур бўлган текширувни осонлаштириш мақсадида, барча ижтимоий тармоқ аккаунтларидаги махфийлик созламаларини «оммавий» ҳолатга ўтказишлари сўралмоқда.
«Биз, виза мурожаатларини текшириш ва саралаш жараёнида, АҚШ ҳудудига кириши мумкин бўлмаган, жумладан АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи шахсларни аниқлаш учун, барча мавжуд маълумотдан фойдаланамиз. 2019 йилдан бери, Америка Қўшма Штатлари виза мурожаатчиларидан, иммиграцион ва ноиммиграцион визага мурожаат этиш учун тўлдирилган формаларида ижтимоий тармоқ идентификаторларини кўрсатишларини талаб этади.
Визага мурожаат этиш учун тўлдирилган DS-160 формасида, мурожаатчилар сўнгги 5 йил мобайнида ижтимоий тармоқларда фойдаланган барча исмлар ва тахаллусларини киритишлари талаб этилади. Формани имзолаб юборишдан аввал, мурожаатчилар тўлдирилган DS-160 формадаги барча маълумот тўғри ва ҳаққоний эканлигини тасдиқлашлари зарур. Ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ маълумотни киритмаслик, виза мурожаати бўйича рад жавоби берилишига ҳамда келгусида виза олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин», дейилади АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси баёнотида.
F, M ва J қандай визалар?
АҚШда F, M ва J тоифасидаги ноиммиграцион визалар – бу вақтинча яшашга мўлжалланган визалар бўлиб, улар асосан таълим, касбий ўқиш ёки алмашинув дастурларида иштирок этиш учун берилади.
F визаси — Academic Student Visa. АҚШдаги аккредитацияланган коллеж, университет, ўрта мактаб (high school), тил курслари ёки бошқа академик муассасаларда ўқимоқчи бўлган талабалар учун берилади. Ушбу талабанинг турмуш ўртоғи ёки фарзандларига ҳам F1 ёки F-2 тоифасидаги виза берилади. Ушбу виза билан талабалар университет ҳудудида чекланган ҳолда, ўқиш шартларини бузмасдан ишлаши мумкин.
M визаси – Vocational Student Visa. Техник ёки касбий ўқув муассасаларида таҳсил олишни истовчилар учун берилади. Касбий дастур талабасининг оила аъзоларига эса M-1 ёки M-2 визаси берилади. Ушбу виза билан ўқиш давомида ишлаш мумкин эмас, фақат битиргандан кейин чекланган муддатда амалиётга рухсат берилади.
J визаси – Exchange Visitor Visa. Маданий, илмий ёки профессионал алмашинув дастурларида қатнашувчи шахслар, масалан: илмий тадқиқотчилар, профессорлар, тиббиёт резидентлари мураббийлар каби соҳалар учун. Ушбу алмашинув дастури иштирокчисининг оила аъзоларига ҳам J-2 ёки J-1 визаси берилиши мумкин. J-1 виза билан талабалар амалиёт вақти ишлаши мумкин.
Оқ уйнинг Ҳарвард ва хорижий талабалар билан муаммоси
Яқинда Доналд Трамп маъмурияти АҚШда ўқиш ниятида бўлган чет эллик барча талабаларга янги талаблар: бўлажак талабаларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ҳам кўздан кечиришга тайёрланаётгани хабар берилганди.
АҚШ президенти маъмурияти янги текширув шаклига тайёргарлик доирасида мамлакат элчихоналари ва консулликларига талабалар визасини бериш учун янги суҳбатлар белгилашни тўхтатишни буюрди.
Талабалар текширувини кучайтириш тўғрисидаги қарор Доналд Трампнинг Ҳарвард университети маъмурияти билан бир неча ойдан бери давом этиб келаётган можароси фонида юз берган. Жорий 22 май куни президент Ҳарвардга чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилишни тақиқлаб қўйганди. Бунга таълим муассасаси раҳбарияти Ғазо секторида Исроил операцияси бошланганидан бери Фаластинни қўллаб-қувватловчи акцияларни олийгоҳ ҳудудида ўтказилишига йўл қўйиб бераётгани сабаб бўлган.
Бунинг ортидан, апрель ойида АҚШ федерал ҳукумати Ҳарвард университетига бериладиган 2,2 миллиард доллардан ортиқ грантлар ва 60 миллион долларлик шартномаларни музлатиб қўйганди.
Айни вақтда президент Доналд Трамп маъмурияти ва Ҳарвард Университети ўртасида юзага келган кескин можаро ортидан томонлар музокараларни қайта бошлади. Ҳарвард вакиллари Оқ Уйда тақдимот орқали амалга оширилган ислоҳотларни кўрсатди. Трамп администрацияси ўз талабларини яна расмий хат орқали билдирди. Томонлар келишувга эришиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда, лекин якуний натижа номаълум.
Потенциал келишувда Трамп маъмурияти Ҳарвардга федерал маблағларни тиклаш ва ҳуқуқий босимларни камайтириш эвазига қаттиқроқ ички сиёсат ислоҳотларини талаб қилмоқда.
New York Timesʼнинг ёзишича, Ҳарвард расмийлари судда қисман ғалаба қозонган бўлса-да, узоқ давом этадиган сиёсий босимлардан эҳтиёт бўлиб, энди келишувга мойиллик билдирмоқда. Трамп, илгари Ҳарвардни «нафрат ва аҳмоқликни ўргатадиган макон» деб атаган бўлса-да, сўнгги баёнотларида университет раҳбариятининг ёндашувини «мос ва конструктив» деб баҳолаган.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

08:38 / 15.07.2025
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади

17:05 / 12.07.2025
Франция X ижтимоий тармоғига жиноий иш очди

15:00 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Малайзия халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади

15:26 / 09.07.2025