Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қўшинлари Украинанинг бир қанча шаҳарларига ҳаводан ҳужум қилди
Харкив, Одесса ва Сумида портлашлар эшитилди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, камида беш киши жароҳатланган.

Фото: Ukrainian Emergency Service/AP/dpa/picture alliance
20 июн, жумага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг бир қанча ҳудудларига ҳужумкор дронлари билан навбатдаги ҳужумни амалга оширди. Хусусан, Харкив, Одесса ва Сумига зарбалар берилди. «Бугун тунда Харкив иккинчи марта душман дронлари томонидан ҳужумга учради», деб ёзган шаҳар мэри Игор Терехов маҳаллий вақт билан тахминан соат 2:00 да. Шаҳарнинг тўртта туманида кузатилган бешта зарба натижасида уч нафар ярадор ва кўп қаватли уй ҳовлисида 50 га яқин машина шикастлангани маълум, деди у.
Харков ОҲМ раҳбари Олег Синегубовнинг таъкидлашича, жароҳатланганлар орасида 12 ва 17 ёшли қизлар ҳам бор. «Янгиланган маълумотларга кўра, душман Харкивнинг Шевченко туманига учувчисиз учоқлар ёрдамида 8 марта зарба берган», — дея қўшимча қилди у.
«Душман яна Одессага ҳужумкор дронлари билан катта зарба берди», деди Одесса ОҲМ раҳбари Олег Кипер. «Шаҳар марказида дрон зарбаси натижасида кўп қаватли бино ёниб кетди». Кипернинг сўзларига кўра, икки киши жароҳатланган. Бундан ташқари, фуқаролик инфратузилмаси, турар жой бинолари, олий ўқув юрти биноси, газ қувури ва шахсий автомобилларга зарар етказилган.
Суми ОҲМ янги раҳбари Олег Григоровнинг сўзларига кўра, Суми шаҳрининг Ковпаков туманидаги ҳужум натижасида турар жой секторидаги бинолардан бири ёниб кетган. «Ёнғин ўчирилди. Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмади», — дейилади унинг Telegram'даги хабарида.
Россиянинг Украинага қарши қарийб уч ярим йилдан бери давом этаётган агрессив уруши бошланганидан бери Россия ҳаво кучларининг Украина шаҳарларига зарбалари деярли ҳар куни амалга оширилмоқда. Кремл расмийлари эса Россия армияси фақат Украинадаги ҳарбий нишонларга зарба бераётганини даъво қилишда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025