Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Эрон кассетали ўқ-дорилардан фойдаланаётганини маълум қилди
Эрон 19 июн куни зарба беришда ишлатган ракеталарнинг бир қисми кассетали ўқ-дорилар билан жиҳозланган, деб хабар берди ЦАҲАЛ.

Фото: Marc Israel Sellem/POOL/AP Photo/picture alliance
Эрон ҳарбийлари 19 июн, пайшанба куни Исроилни ўққа тутиши чоғида кассетали ўқ-дорилардан фойдаланган, дея хабар беради Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ). Хусусан, Беэр-Шева шаҳридаги касалхонага келиб тушган ракеталардан бири кассетали ўқ-дорилар билан жиҳозланган — бундан зарба жойларидан бири таҳлилининг дастлабки натижалари далолат беради, деб ёзади "Едиот Аҳронот" газетаси ҳарбий манбаларга таяниб.
Ҳарбийларнинг хабар беришича, эрталабки отишма чоғида ракеталардан бирининг жанговар каллаги тахминан 7 километр баландликдан тушиб кетаётганда бўлинган ва 8 километр радиусда 20 га яқин кичикроқ ўқ-дориларни сочган. Бундай ўқ-дорилар бошқарилмайди, балки шунчаки ерга тушади ва кейинчалик портлайди.
Оғирлиги тахминан 2,5 килограмм бўлган жанговар каллакка эга ушбу ўқ-дорилардан бири Исроил марказидаги турар жой биносига келиб тушган. ЦАҲАЛнинг тушунтиришича, зарбадан кўрилган зарар кичик ракета билан тенг.
Ҳарбийларнинг хабар беришича, сапёрлар 20 та шундай бомбани топиб зарарсизлантирган, бироқ улар бошқа қолмаганлигини аниқ айта олмайди. ЦАҲАЛ аҳолини портлаш хавфи туфайли ракеталар қолдиқларига тегмаслик ва уларга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди. Кассетали ўқ-дорилардан фойдаланиш 2008 йилда 108 давлат томонидан имзоланган конвенция билан тақиқланган. Бироқ Исроил ва Эрон унинг иштирокчиси эмас.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди
Жаҳон | 21:38
-
Расман: Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинмоқда
Ўзбекистон | 21:33
-
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди
Ўзбекистон | 21:14
Мавзуга оид

20:08
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

23:05 / 11.07.2025
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

12:46 / 10.07.2025
АҚШ Исроилнинг асосий танқидчиси — Франческа Албанезени санкциялар рўйхатига киритди

08:07 / 10.07.2025