Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Маълумки, янги гаджет букланганда 5,5 дюйм ва очилганда 7,8 дюймли OLED экранга эга бўлади.

Фото: FoneArena
Таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо фикрича, Apple келаси йили ўзининг биринчи букланадиган смартфонини чиқариши керак. Купертино бундай гаджетлар бозорига кириш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Унга кўра, йиғма қисмларни етказиб берувчи Foxconn заводи сентябр-октябр ойларида букланадиган iPhone лойиҳасини расман ишга туширади. Аксарият компонентлар ҳали ишлаб чиқилаётган бўлсада, Куо бозор иштирокчилари учун алоҳида қизиқиш уйғотадиган букланадиган дисплей аллақачон тасдиқланганини таъкидлайди.
Смартфон 2026 йил ёзида оммавий ишлаб чиқарилиши кутилмоқда, тақдимоти эса ўша йил кузида бўлиб ўтади. Apple букланадиган қурилмани iPhone 18 сериясининг бир қисми сифатида эълон қилмоқчи.
Ҳозирча ушбу iPhone ҳақида расмий маълумотлар йўқ - фақат инсайдер маълумотлари. Смартфон эгилувчан 7,8 дюймли OLED-дисплейга эга бўлиши кутилмоқда. Яъни, ўлчами бўйича у деярли планшет дисплейининг ҳажмига етади. Ташқи экран букланганда диагонали 5,5 дюймга тенг бўлади.
Аввалроқ Марк Гурман iPhone Fold иккита асосий хусусиятга эга бўлишини маълум қилганди. Биринчиси, очилганда деярли сезилмайдиган бурма. Иккинчиси - барча рақобатчиларга қараганда анча юқори сифатли шарнир. Катта эҳтимол билан у титан ва зангламайдиган пўлатдан ясалган бўлади.
Охирги маълумотларга кўра, букланадиган iPhone нархи 2000 доллардан 2500 долларгача бўлади. Чиқарилганидан кейинги биринчи йилда Apple янги маҳсулотга бўлган қизиқишни 6 миллион донага баҳоламоқда.
Apple аслида маҳсулот ассортиментида ҳали ҳам букланадиган қурилмага эга бўлмаган ягона технологик гигант бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, асосий рақобатчи Samsung бу йил учга букланадиган биринчи телефонни чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, iPhone 16 нархидаги буклама смартфонни ҳам ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистон | 22:40
-
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?
Жаҳон | 22:31
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
-
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Жаҳон | 21:54
Мавзуга оид

21:34 / 14.07.2025
Meta Apple муҳандисини 200 млн доллар эвазига ишга ёллади

20:28 / 09.07.2025
Nvidia компаниясининг капиталлашуви тарихдаги рекорд даражага етди

21:12 / 02.07.2025
Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кутилмаган муаммога дуч келди

18:42 / 28.06.2025