Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Америка етакчиси Эрон билан музокаралар ўтказиш эҳтимоли катта, деб ҳисобламоқда.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп икки ҳафта ичида Эронга зарба бериш бўйича бир қарорга келади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт навбатдаги брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Америка президенти Теҳрон билан дипломатик ҳамкорлик қилиш имкониятларига ишонади.
«Эрон билан музокаралар ўтказиш эҳтимоли катта, бу яқин келажакда бўлиб ўтиши ёки бўлмаслиги сабабли, икки ҳафта ичида ҳаракат қилиш ёки қилмаслик ҳақида қарор қабул қиламан», деб Левитт Америка президенти сўзларидан иқтибос келтирди.
Аввалроқ, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Kan 11 телеканали эфирида яҳудий давлати Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш масаласида «ҳар қандай ёрдамни мамнуният билан қабул қилишини» айтди.
Аввалроқ The Wall Street Journal АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция режасини маъқуллагани, бироқ мамлакатга бироз муҳлат беришга қарор қилгани ҳақида ёзган эди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Мавзуга оид

15:02
Оқ уй: Трампда сурункали веноз етишмовчилиги бор

11:46
Конгресс ёрдам ва ОАВ учун 9 млрд долларни қисқартиришни маъқуллади

10:08
Bloomberg: Лондон Украина учун АҚШдан қурол сотиб олишга тайёр

08:24