Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия кўчмас мулк компанияси Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Berjaya Land Berhad компанияси бош ижрочи директори Сайид Али Шахул Хамид билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда барпо этилаётган Янги Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бунёд этилаётган янги "ақлли" шаҳарлар каби мега лойиҳаларда замонавий меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари қурилишига сармоя киритиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.
Малайзия томони Ўзбекистонда кўчмас мулкни ривожлантириш, меҳмонхона бошқаруви йўналишларида биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш ва мазкур соҳаларга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.
Berjaya Land Berhad компанияси 1990 йилда ташкил этилган. Унинг асосий фаолияти Малайзия ҳудудида ва хорижий давлатларда қурилиш ҳамда кўчмас мулкни ривожлантириш, ушбу соҳаларга сармоя киритиш, меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари, шунингдек, ўйинларни бошқариш, автомобил савдосидан иборат.
Мавзуга оид

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

17:51 / 07.07.2025
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди

15:47 / 07.07.2025
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7-6,8 фоиз ўсиши кутилмоқда

09:40 / 07.07.2025