Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевга ҳарбий ёрдам иши: Словакияда 8 киши қўлга олинди
Ишни Европа прокуратураси Украина учун ўқ-дориларни оширилган нархда сотиб олганликда гумон қилиб очган.

Фото: Radovan Stoklasa / Reuters
Словакия полицияси саккиз кишини, жумладан, мамлакат Мудофаа вазирлигининг тўрт нафар ходимини Украинага ёрдам маблағларини нотўғри ишлатиш эҳтимоли бўйича қўлга олди, деб хабар берди Reuters 18 июн, чоршанба куни Словакия прокуратурасига таяниб.
Иш Европа прокуратураси томонидан очилган. Бунга Украинада 2022 йилда уруш бошланганда Konstrukta давлат мудофаа компаниясидан 12 минг миномёт ўқ-дорилари сотиб олингани сабаб бўлган. Прокуратура ўқ-дорилар оширилган нархда сотиб олинган деб гумон қилмоқда. Маблағларни ўзлаштириш миқдори 7,4 миллион еврони ташкил қилиши мумкин, деб ҳисобламоқда прокуратура.
Тергов доирасида полиция Словакия собиқ мудофаа вазири Ярослав Надни ҳам ҳибсга олишга уринган, бироқ у уйда бўлмаган, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги Dennik N порталига таяниб. Мамлакатнинг аввалги ҳукумати таркибида бўлган мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари бу шубҳаларни «театр», ишнинг ўзини эса «сиёсий» деб атади.
Наднинг сўзларига кўра, у Канадада таътилда ва ой охирида қайтиши кутилмоқда. «Украинага қандай ёрдам берганимиздан қанчалик фахрланишимни қайта-қайта такрорлайман. Мен буни яна қилган бўлардим. Чунки бу инсонийлик ва масъулият. Россия агрессиясининг бегуноҳ қурбонларини ҳимоя қилиш. Эд Хегер ҳукумати эса буни яхши билган ва тўғри иш қилган», деб ёзади у.
Ярослав Над 2020 йилдан 2023 йилгача аввалги ҳукумат даврида Словакия мудофаа вазири лавозимида ишлаган. Сайловда ғалаба қозонгач, мамлакатнинг амалдаги бош вазири Роберт Фицо Словакиядан Украинага барча ҳарбий ёрдамни тўхтатди.
Мавзуга оид

21:43
Украина ва Россия делегациялари шу ҳафта Истанбулда учрашиши кутилмоқда

14:15
Киевда «ФСБ агенти»нинг қўлга олиниши: СБУ ва НАБУ турлича баҳо берди

13:53
Германия ва Норвегия Украина учун ҳаво мудофаасига биргаликда тўлайди

09:36