Жамият | 13:24 / 19.06.2025
3163
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда қидирувдаги аёл қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида йирик тезкор-қидирув тадбири амалга оширилди. Ушбу ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган ва қидирувга берилган шахс қўлга олинди.

Фото: ИИВ

Жиноятни фош этишда Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Истанбул шаҳридаги Бош консулхонанинг биринчи котиби — ички ишлар масалалари бўйича алоқа офицери ўртасидаги самарали ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этди.

Маълумотларга кўра, 1981 йилда туғилган И.У. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми бўйича Наманган вилояти ИИБ томонидан қидирувга берилган. Тезкор маълумотлар асосида у Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланди.

Мазкур шахс жорий йилнинг 17 июн куни Туркия ҳудудида қўлга олиниб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Мавзуга оид

Эълонлар