Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус демократик кучлари ЕИ қўмитаси билан меморандум имзолади
Тихановская Брюсселда Европа Иттифоқининг Иқтисодий ва ижтимоий қўмитаси билан сиёсий маҳбусларга ёрдамни кучайтириш ва Беларус фуқаролик жамиятининг ЕИга интеграциялашувини кучайтириш мақсадида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Фото: Xenia Polska/DW
Европа иқтисодий ва ижтимоий қўмитаси (EESC) Беларус демократик кучлари билан ўзаро англашув меморандумини имзолади, ҳужжатга уларнинг раҳбари Светлана Тихановская қўл қўйди. Маросим 18 июн, сешанба куни Брюсселда қўмита ялпи мажлиси доирасида бўлиб ўтди.
Меморандумдан кўзланган мақсад Европа Иттифоқининг Беларус фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, сургунда бўлган Беларус демократик фаолларининг ЕИ ҳудудидаги фуқаролик жамияти ташкилотлари ишида иштирок этишига кўмаклашишдан иборат, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати. Светлана Тихановская Европарламент президенти Роберта Метсола билан ҳам шундай меморандум имзолаган.
Демократик кучлар раҳбари ушбу ҳужжатнинг имзоланишини «Беларуснинг Европа келажагига тайёргарлик» деб атади. «Режим қулашини кутмаслигимиз керак», деди у. «EESC билан биргаликда биз аллақачон қонунчилик ва ўтиш даврини тайёрлашни бошлашимиз мумкин».
Еврокомиссия 2021 йил май ойида демократик Беларусда бўлажак ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун ваъда қилган 3 миллиард еврони ҳисобга олган ҳолда, Тихановская «Беларус Европа иқтисодиётига осон ва муаммосиз интеграциялашуви учун» режим қулаганидан кейин ўтиш даврига инвестиция режасини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Биржада Аи-80 бензини нархи тарихий максимумга етди
Иқтисодиёт | 20:58
-
Бахтиёр Саидов Хитой раиси билан учрашди
Ўзбекистон | 20:30
-
Тошкентда кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ фуқароларни чув туширди
Жамият | 20:19
-
ППХ ва профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайиши мумкин
Ўзбекистон | 19:39
Мавзуга оид

15:16
ЕИ АҚШга қарши 72 млрд евролик жавоб божларини тайёрлади

09:39
ЕИ АҚШга қарши жавоб божларини жорий этишни 1 августга қолдирди

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

14:07 / 12.07.2025