Жамият | 17:00 / 18.06.2025
2299
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

Uzbekistan Airways билан ўзингизга қулай кунда фойдали ва ишончли саёҳатни танланг. Бир томонга авиачипталар нархи 4 млн 250 минг сўмдан бошланади.

Фото: Uzbekistan Airways

Аннёхасеё! Жанубий Корея ҳақида нималарни биласиз? Косметика, К-Поп, дорамалар, кимчи ва рамен... Ҳар ким ўз тасаввурлари рўйхатини чексиз давом эттириши мумкин. Аммо буларнинг барчаси ортида кўп нарса яширинган: бой маданий мерос, меҳмондўст одамлар ва унутилмас таассуротлар.

Сеул – келажак шаҳри, дунёнинг молиявий пойтахтларидан бири, ўз тарихини асраб-авайлаётган ёш ва жўшқин мегаполис. Бу ерда бир кунда мамлакатдаги энг баланд осмонўпар бинони кўриш, ХIV асрга оид саройга ташриф буюриш, маҳаллий стритфуддан (кўча таомлари) татиб кўриш ва ханбок – анъанавий кийимда кўчаларда сайр қилиш мумкин.

Тошкентдан Сеулга исталган куни парвоз қилиш мумкин: Uzbekistan Airways ҳар куни авиақатновларни амалга оширади. Авиачипталар нархи:

• Тошкент - Сеул: 4 млн 250 минг сўмдан;

• Тошкент - Сеул - Тошкент: 7 млн 504 минг сўмдан бошланади.

2025 йил 25 октябргача ушбу йўналишда махсус таклиф амал қилади: эконом ва бизнес-класс йўловчилари 15 кг.гача бўлган қўшимча багаж жойини ўзлари билан олиб кетишлари мумкин. Бунинг учун UzAirPlus аъзоси бўлишнинг ўзи кифоя. UzAirPlusʼда сайтда, иловада ёки парвоздан олдин рўйхатдан ўтиш жойида атиги бир неча дақиқада рўйхатдан ўтиш мумкин. Фаол аккаунт ҳисобини кўрсатиш кифоя ва сизга оширилган юк меъёри таклиф қилинади.

Uzbekistan Airways билан Жанубий Кореянинг ёрқин пойтахтига саёҳат қилинг! Авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид