Ўзбекистон | 09:53 / 17.06.2025
4479
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

Ўзбекистонда ҳукм сураётган ёз жазирамаси шароитида поездларнинг ҳаракатланиш тезлиги чекланмоқда. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» маълум қилди.

Фото: Ўзтемирйўлйўловчи

Ҳарорат кўтарилиши натижасида ерусти темирйўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлишини инобатга олиб, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлиги маълум қилинди. 

Шунингдек, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.

Мавзуга оид