Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Трамп Исроилга Хоминаийни ўлдиришга рухсат бермади
Эронликлар бирорта ҳам америкаликни ўлдирмаган экан, Ислом Республикаси сиёсий раҳбариятининг бирор аъзосини йўқ қилиш ғояси ҳатто муҳокама қилинмаяпти, дейилди Оқ уйда.

Фото: KHAMENEI.IR / AFP
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилнинг Эрон олий раҳбари Али Хоминаийни ўлдириш режасига вето қўйди. Бу ҳақда 15 июн, якшанба куни Reuters агентлиги хабар берди. «Эронликлар битта америкаликни ўлдирдими? Йўқ. Улар шундай қилмагунча, сиёсий раҳбариятдан (Эрон) ҳеч кимни йўқ қилиш ғояси ҳатто столда ҳам йўқ», деди исми сир қолиш шарти билан журналистларга АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдори.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Американинг Fox News каналига бу маълумотни қуйидагича изоҳлади: «Ҳозир ҳеч қачон бўлмаган суҳбатлар ҳақида жуда кўп ёлғон хабарлар бор ва мен бунга қўшилмоқчи эмасман. Айтишим мумкинки, биз қилишимиз керак бўлган ишни қиляпмиз ва қилишимиз керак бўлган ишни қиламиз. Менимча, Қўшма Штатлар АҚШ учун нима яхши ёки нима ёмон эканини билади».
Аввалроқ The Wall Street Journal исмини ошкор этмаган исроиллик мулозимга таянган ҳолда Хоминаийга ҳужум қилиш «тақиқланмагани»ни айтган эди. WSJ манбаси қўшимча қилишича, Исроил агар бу Эрон ядровий дастурини йўқ қилишга ёрдам берса, Эрондаги ҳар қандай эҳтимолий нишонларга зарба бериши мумкин.
Эронга қарши ҳарбий амалиётнинг биринчи кунида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Али Хоминаийнинг қароргоҳига зарба бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

23:36 / 15.07.2025
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди

22:31 / 15.07.2025
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?

21:50 / 15.07.2025
Сурияда яна гуруҳлар орасида тўқнашувлар юз берди. Исроил вазиятга аралашди

15:27 / 15.07.2025