Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ украиналиклар учун вақтинчалик ҳимояни 2027 йил мартигача узайтирди
Белгиланган муддатнинг узайтирилиши Украинадан кўчирилган одамларга сигналдир, дейилади Европа кенгаши баёнотида. Ҳужжатда украиналикларнинг Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўраши шарт эмаслиги тушунтирилган.

Фото: Arafatul Islam/DW
Европа Иттифоқи кенгаши Россия агрессиясидан қочган 4 миллиондан ортиқ украиналикларнинг вақтинчалик ҳимоясини 2027 йил 4 мартгача узайтириш таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда кенгашнинг 13 июн, жума куни чоп этилган пресс-релизида маълум қилинди.
«Россия Украина фуқароларини пала-партиш ҳаво ҳужумлари билан қўрқитишда давом этар экан, Европа Иттифоқи Украина халқи билан бирдамлик кўрсатишда давом этмоқда. Биз яна бир йил давомида миллионлаб украиналик қочқинларни ҳимоя қиламиз. Полша раислиги ҳам вақтинчалик ҳимояни адолатли тинчлик ўрнатилганидан сўнг босқичма-босқич тугатиш стратегияси бўйича мунозараларни бошлаб юборган», деди Полша ички ишлар вазири Томаш Семоняк.
2022 йилнинг март ойидан бери Европа Иттифоқи Украинадан келган 4 миллиондан ортиқ қочқинларни вақтинчалик ҳимоя қилиш директивасига мувофиқ бошпана билан таъминлаб келмоқда. У 2026 йил 4 мартда тугаши керак эди, аммо энди 2027 йил 4 мартгача узайтирилди.
Вақтинчалик ҳимоя тизими миллий бошпана тизимларига юкни камайтиради, чунки бундай ҳимояга эга бўлган шахслар бошпана сўраб шахсий ариза топшириши шарт эмас. Белгиланган муддатнинг 2027 йилнинг мартигача узайтирилиши украиналикларга бошпана сўрашга ҳожат йўқлигидан далолат беради, дейилади Европа Иттифоқи пресс-релизида.
Узайтириш 2022 йил март ойидаги қарорнинг вақтинчалик ҳимояга эга бўлган шахслар тоифалари ва уларга берилган ҳуқуқлар бўйича шартларини ўзгартирмайди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Индонезияда бортида 280 киши бўлган паром ёниб кетди (видео)
Жаҳон | 19:57
-
Германия канцлери: «Биз тинчлигимизга жиддий таҳдидни кўрмоқдамиз — ва бу Россия»
Жаҳон | 19:17
-
Astronomer компанияси раҳбари Coldplay концертидаги ҳодисадан кейин ишдан кетди
Жаҳон | 17:25
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
Мавзуга оид

20:19
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди

19:17
Германия канцлери: «Биз тинчлигимизга жиддий таҳдидни кўрмоқдамиз — ва бу Россия»

16:34
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди

23:10 / 19.07.2025