Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: «Афтидан, Путинга Россиянинг Украинадаги йўқотишлари аҳамиятсиз»
Россия Украинада ҳафтасига 5000 аскарини йўқотмоқда, аммо Путин бунга парво қилмаяпти, деди АҚШ президенти.

Фото: REUTERS
Россия Украинага қарши урушда ҳафтасига 5000 аскарини йўқотмоқда, бироқ бу жангни давом эттириш ниятида бўлган Россия президенти Владимир Путинга таъсир қилмаяпти, деди АҚШ президенти Доналд Трамп. «У парво қилмаяпти. У жуда кўп қўшинларини йўқотмоқда, Украина ҳам. Кўрамиз, кейин нима бўлади», — деди Трамп 11 июн, чоршанба куни кечқурун Pod Force One подкастида.
Унинг сўзларига кўра, Москва ва Киев ўртасидаги тўғридан тўғри музокаралар чоғида маълум ютуқларга эришилган, бироқ кейин «улар бомбардимон қилинмаслиги керак бўлган нарсани бомбардимон қилган». Бу «ўзгаришларнинг охири» эди, деди Оқ уй раҳбари.
Аввалроқ, The Atlantic'нинг Оқ уйдаги манбалари Трамп Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ)нинг «Ўргимчак тўри» шифрланган операциясидан норози эканини маълум қилганди, унинг натижасида июн ойи бошида дронлардан фойдаланган ҳолда камида 12 нафар Россия стратегик бомбардимончи самолёти йўқ қилинди.
Ўз атрофидагилар билан суҳбатда Трамп бу можаронинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини ва Украина президенти Володимир Зеленский намойишкорона операциялар ўрнига Истанбулдаги Россия билан музокараларга эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади. Шундан сўнг Оқ уй раҳбари Путин ва Зеленский бир-биридан «нафратланишини» айтди ва уларнинг хатти-ҳаракатларини кўчада муштлашаётган икки кичкина болага қиёслади. Унинг сўзларига кўра, уларни ажратиш вақти келгунига қадар иккаласига ҳам «бироз кўпроқ курашишга» рухсат бериш керак.
Бунга жавобан Зеленский Путин билан кўчадаги ўйин майдончасидаги болалар эмаслигини айтди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи ушланди
Жамият | 07:28
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
Мавзуга оид

22:31 / 15.07.2025
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

19:18 / 15.07.2025
Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларини чеклаш таклиф қилинди

18:43 / 15.07.2025