Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Жумадан қуруқ ва бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Шанба-якшанба кунлари ҳаво +36…+38, айрим жойларда +40…+42 даражагача исийди. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.

Фото: Kun.uz
13 июндан бошлаб республика ҳудудига жанубдан қуруқ ва бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудуди ёз учун жуда қулай ҳарорат фонида нам ҳаво массалари таъсири остида бўлди.
Жумадан бошлаб асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Кундузи ҳарорат +33…+35 даража бўлади.
Дам олиш кунлари ҳарорат +36…+38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса +40…+42 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума кундузи +35 даража атрофида, дам олиш кунлари +36…+38 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Мавзуга оид

10:33
Ҳафта охирида ҳам иссиқ ҳарорат давом этади

09:50 / 17.07.2025
Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

10:21 / 16.07.2025
Давомли жазирама кунлар келяпти

15:38 / 14.07.2025