Ўзбекистон | 15:57 / 12.06.2025
1911
2 дақиқада ўқилади

Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат делегация  ташриф билан Японияга борди.

Фото: "Дунё" АА

Ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасида меҳнат миграция соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси сафар давомида Япониянинг Ташқи ишлар, Адлия, Ер, инфратузилмалар, транспорт ва туризм, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Иммиграция хизмати ва Халқаро ҳамкорлик агентликлари, Халқаро малакали ишчилар билан ҳамкорлик ва Техник стажёрлар дастури ташкилотлари раҳбарияти ҳамда Канагава префектураси губернатори билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат бозорларини диверсификация қилиш ва Японияга ўзбекистонлик ёшларни ташкилий равишда ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида Канагава префектурасида "Ўзбекистоннинг инсон ресурслари соҳасидаги салоҳияти" мавзусида анжуман ўтказилди. Унда 100 га яқин япон иш берувчи корхоналари ва рекрутинг агентликлари раҳбарлари қатнашди.

Форумда Япониянинг йирик иш берувчи ташкилотлари раҳбарлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ишлаш тажрибаси, юртимизда яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, ўзбекистонлик ишчиларнинг меҳнат фаолиятини олиб боришдаги ижобий фазилатларини алоҳида қайд этиб, бошқа иш берувчиларни ҳам юртимиздан меҳнат кучини янада кенг жалб қилишга чорлади.

Ташриф доирасида ўтказилган музокаралар натижасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, ҳайдовчилик, қурилиш ва бошқа йўналишларда Ўзбекистондан меҳнат кучини жалб қилишга қаратилган бир қатор битимлар имзоланди.

Мавзуга оид