Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Фото: Kun.uz
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни кунларда мамлакатда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳужжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган.
Айни вақтда, оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас.
"Фуқаролардан ишончсиз манбалар орқали тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмаслик ва расмий маълумотларга таяниш сўралади. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун эса қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтамиз", дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид

09:04
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

22:53 / 17.07.2025
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров

21:19 / 17.07.2025