Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия экспортни ривожлантиришга қаратилган шартномани имзолади
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Россиянинг етакчи чакана савдо тармоқларидан бири бўлган X5 Group компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Фото: Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Учрашув доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Х5 Group ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Мазкур шартнома асосида томонлар миллий бренд остида халқаро бозор расталарига олиб чиқиш, экспорт жараёнларини соддалаштириш, халқаро стандартларга жавоб берувчи ишлаб чиқариш ва қадоқлаш тизимларини йўлга қўйиш, шунингдек, янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиришмоқда.
Музокараларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия бозорига экспорт қилиш, замонавий логистика занжирларини шакллантириш ҳамда рақобатбардош ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
X5 Group вакиллари Ўзбекистоннинг бой агроресурслари, қулай табиий-иқлимий шароити ҳамда юқори сифатли маҳсулот етиштириш салоҳиятини юқори баҳолаб, мазкур ҳамкорликнинг узоқ муддатли ва стратегик аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар.
Маълумот учун: X5 Group — Россиянинг 75 та минтақасида фаолият юритувчи йирик чакана савдо компанияси бўлиб, 30 мингга яқин дўконга эгалик қилади. Компания “Пятёрочка”, “Перекрёсток”, “Чижик”, “Около”, “Виктория”, “Красний Яр” ва “Слата” каби машҳур савдо тармоқлари орқали кенг танилган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Депутатлар дала четларига экин экишга оид қонунни қабул қилди. Ўзгаришлар бор
Ўзбекистон | 16:03
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
-
Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади
Ўзбекистон | 15:05
Мавзуга оид

16:03
Депутатлар дала четларига экин экишга оид қонунни қабул қилди. Ўзгаришлар бор

12:04
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

11:27
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади

11:20