Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етакчиларнинг футболга ташрифи Ўзбекистон халқига катта ҳурмат - Шерзод Асадов
Президент матбуот котиби Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган Болгария президенти Румен Радев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо ва бошқа расмийларнинг Ўзбекистон – Қатар ўйинига ташрифини юқори баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Асадов футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар ўйинига давлат раҳбари ва бошқа мартабали меҳмонларнинг ташрифи ҳақидаги фикрларини айтди.
«Кеча мамлакатимиз ҳаётида том маънода тарихий кун бўлди. Ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маданий соҳалардаги улкан муваффақиятлар билан ёдда қолди. «Бунёдкор» стадионида ўтган футбол учрашувидаги кўтаринки руҳ куннинг ажойиб якуни бўлди. Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида тадбирлар кўп бўлганига қарамай, президент Шавкат Мирзиёев терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга борди. Якунда Ўзбекистон футболчилари Қатарни 3:0 ҳисобида енгди», деб ёзди Асадов.
Унинг маълум қилишича, давлат раҳбарига Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган Болгария президенти Румен Радев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо, Тошкент инвестиция форумига келган Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Одилбек Қосималиев, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбойжон бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмийлар ҳамроҳ бўлди.
«Улар нафақат ўйинни кузатди, балки халқимиз билан бирга мухлислик қилди, хурсандчилигимизга шерик бўлди. Ёдингизда бўлса, шундай дўстлик ва аҳиллик 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган олимпиадада ҳам кўзга ташланган эди. Мухлислар Марказий Осиёнинг барча давлатлари байроқларини бирга кўтариб, қардош спортчиларни олқишлаб турган эди. Ўзаро ҳурмат ва самимиятга қурилган бундай муносабатлар, албатта, иқтисодиётда ҳам, халқ ҳаётида ҳам ўз аксини топади. Буни барча шерик давлатлар, айниқса, қўшни халқлар билан борди-келди, савдо-сотиқ кўпайганида яққол кўриш мумкин. Мазкур ҳолатлар давлатимиз сиёсатидаги самимийлик, Ўзбекистон халқига бўлган катта ҳурматдан далолат беради. Шу билан бирга, қардош мамлакатлар етакчиларининг оқиллиги, мард ва бағрикенглиги бутун бир минтақадаги муҳитни ўзгартириб юборишининг ёрқин намунасидир», деб ёзди Шерзод Асадов.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:40 / 14.07.2025
Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025