Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди
Франция ТИВ хабарига кўра, Париж «ҳар қандай ҳодисаларнинг олдини олиш учун» Исроил ҳукумати билан алоқада ва ўз фуқаролари учун консуллик ҳимоясини талаб қилган.

Фото: Freedom Flotilla Coalition
Франция ҳукумати Исроилдан инсонпарварлик ёрдами билан Ғазога йўл олган Madleen кемаси бортида қўлга олинган олти нафар Франция фуқаросини имкон қадар тезроқ қайтаришни сўради. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги ва Елисей саройи баёнотларида айтилган.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Париж Исроил ҳукумати билан «ҳар қандай ҳодисаларнинг олдини олиш учун» алоқада эканлиги таъкидланган ва ўз фуқаролари учун консуллик ҳимоясини талаб қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон, ўз навбатида, Елисей саройи маъмурияти орқали Исроилни Ғазо қирғоқлари яқинида яхтада бўлган французларнинг қайтишига «зудлик билан» рухсат беришга чақирди.
Шу билан бирга, расмийлар миссиядаги француз иштирокчилар Парижнинг ушбу саёҳатда иштирок этишларини қўллаб-қувватлашдан бош тортгани ҳақида олдиндан огоҳлантирилганини эслатди.
Аввалроқ Исроил ҳарбий-денгиз кучлари бортида гуманитар ёрдам ва фаоллар, жумладан, швециялик фаол Грета Тунберг билан Ғазо секторига кетаётган "Мадлин" (Madleen) кемасини қўлга олди. Ҳарбийлар кузатуви остида кема Исроил қирғоқларига йўналтирилди, унинг йўловчиларига зарар етмади.
"Мадлин" йўловчилари ўз ватанига қайтади, бортда бўлган гуманитар ёрдам эса «ҳақиқий гуманитар каналлар» орқали Ғазо секторига юборилади. Шу билан бирга, Исроил вакиллари денгиз блокадасини бузишга уринган кеманинг ўзи билан нима содир бўлишини аниқлаштирмади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет»да 823 та маҳаллага танаффус берилди
Ўзбекистон | 22:42
-
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди
Жамият | 22:19
-
Йил бошидан бери урушда 100 минг россиялик аскар ҳалок бўлди — НАТО бош котиби
Жаҳон | 21:58
-
Пул қаерга кетди? Кундалик харажатларни қайд этиб бориш учун 3 та бепул илова
Иқтисодиёт | 21:47
Мавзуга оид

14:47
Франция мудофаа бюджетини тезлаштирилган суръатда оширади

11:06
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

23:47 / 13.07.2025
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди

18:31 / 13.07.2025