Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Тошкентда икки тадбиркор ўртасидаги ҳамкорлик келишмовчиликка айланди, улардан бири 300 минг долларни қайтаришни истамай, шеригидан қутулишга қарор қилди.10 июн куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида мазкур иш юзасидан ҳукм ўқилди. Kun.uz мухбири суддан репортаж тайёрлади.

Маълум бўлишича, судланувчи 2023 йил 2 февралда давлат рўйхатидан ўтган “Furnitura products universal” МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланади. У 2023 йил кузида тадбиркор Нодир Раҳимжонов билан танишиб, унинг ишончига кирган. Судланувчи ўзининг компанияси фаолиятини юритишни таклиф қилиб, жабрланувчидан 1 йил давомида 300 минг доллар пул олган. Мебел ишлаб чиқарувчи тадбиркор ҳамкорига ҳар ойда ўзаро тадбиркорликдан тушган фойда сифатида маълум миқдорда пул бериб келган. Аммо жабрланувчи орадан кўп вақт ўтмай, 300 минг долларни қайтаришни талаб қилган. Лекин судланувчи ваъдасини бажармай, пул маблағини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Шундан сўнг у ўзининг таниши, судланувчи Аҳмедов билан бирга Раҳимжоновни ўлдириш режасини тузган. Судланувчи қотиллик эвазига шеригининг суд қарорига асосан тайинланган жами 37 млн сўмлик зарар қарзини ёпиб беришни ваъда қилган.
Судланувчилар 2024 йил 16 декабр куни соат 22:00 да пулларни қайтариш баҳонаси билан Раҳимжоновни Шайхонтоҳур тумани Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасига чақирган. Учрашув судланувчининг BYD машинасида бўлган. Жабрланувчи машинанинг олд ён, Аҳмедов эса орқа ўриндиғига ўтирган. Судланувчи пулларни танишлари олиб келаётганини айтиб, жабрланувчини шу куни соат 23:30 ларда Олмазор тумани Шифокорлар кўчасида жойлашган Урология маркази олдига олиб борган. Бу вақтда Раҳимжонов ухлаб қолган. Кейин судланувчи машинани ичкаридан қулфлаб, жабрланувчининг иккала қўлини маҳкам ушлаб олган. Унинг шериги Аҳмедов эса сим билан Раҳимжоновни бўғиб ўлдирган.
Шундан сўнг марҳумнинг 15 млн сўмлик курткасини, iPhone 15 Pro, iPhone SE Black телефон аппаратларини ҳамда 500 АҚШ долларини талон-торож қилган. Аҳмедов шеригининг топшириғига асосан марҳумга тегишли Malibu-2 автомобилини Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасидаги автотураргоҳдан олиб, Шифокорлар-2 кўчаси, 1А-уй олдига ташлаб келган. Сўнгра улар жиноят изларини яшириш мақсадида Раҳимжоновнинг мурдасини Маtizʼга ортиб, Тошкент туманидаги қурилиши тугалланмаган уйларнинг орқа томонига ташлаб кетишган. Суд ишига раислик қилган Акмал Мирзахонов судланувчиларга сўнгги сўз берди. Жалилов адвокати берган қўлёзмани ўқиб эшиттирди.
“Мен қилиб қўйган ишимдан, яъни Раҳимжоновни ўз вақтида шифохонага олиб бормаганимдан афсусдаман. Сабаби Аҳмедов мени қўрқитгани, у ишга ёрдам берганимдан афсусдаман. Менинг уни ўлдиришда айбим йўқлигини инобатга олишингизни, менга енгиллик беришингизни сўрайман. Бўлиб ўтган ишдан чин кўнгилдан пушаймонман. Ўз вақтида хабар бермаганимга иқрорман. Менинг оилавий шароитимни, 3 нафар фарзандим борлигини, ягона боқувчи эканимни инобатга олиб, енгилроқ жазо беришингизни сўрайман”, – дейди судланувчи.
Марҳумни бўғиб ўлдирган судланувчи Аҳмедов бу ишда Жалиловнинг айби йўқлигини айтиб, суддан енгиллик сўради.
“Мен 97-моддага иқрорман. Қилиб қўйган ишимдан афсусдаман. Бу ишда Жалиловнинг айби йўқ. Мен ўзим қилганман. Онадан сўкиб қўйгани учун шу иш бўлиб кетди. Оила аъзоларидан ҳам узр сўрайман”, - деди у.
Маҳкама иши давомида судя Мирзахонов Аҳмедовдан ёзиб берилган нарсани ўқимасликни сўради. Судяга кўра, судланувчининг адвокати тоштурмага кириб чиққандан кейин кўрсатувларини ўзгартирган. Мирзахонов томонларни эшитиб, ҳукм ўқиди. Унга кўра, ҳар иккала судланувчига ҳам 20 йил қамоқ жазоси берилди. Улар тайинланган жазонинг 3 йилини турмада ўтайдиган бўлди. Қолган қисми умумий тартибли колонияларда ўтаттирилади. Шунингдек, BYD ва Мatiz автомобилларини қонуний эгасига қайтариш, судланувчи Жалиловдан фуқаровий даъвогар Раҳимжонов фойдасига етказилган моддий зарар 80 минг АҚШ доллари (ўзбек сўмида 1 млрд 22 млн 180 минг сўм) ундириш белгиланди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

21:53 / 10.07.2025
“Медгородок”даги каби воқеа такрорланмаслигига кафолат борми?

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

17:56 / 10.07.2025
Киевда Украина хавфсизлик хизмати полковниги отиб кетилди

16:51 / 10.07.2025