Иқтисодиёт | 09:03 / 09.06.2025
2017
1 дақиқада ўқилади

Қайси соҳада тижорат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Республикада 2025 йилнинг 1 май ҳолатига жами 381 890 та тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият юритмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан уларнинг сони 20 097 тага ошган.

Шунингдек, бу кўрсаткич тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда энг юқори улуши савдо соҳасига (38,2 фоиз) тўғри келмоқда.

Уларнинг сони қуйидагича:

  • савдо соҳасида — 145 939 та;
  • саноат соҳасида — 56 440 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 32 242 та;
  • қурилиш соҳасида — 28 107 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 27 784 та;
  • ташиш ва сақлаш соҳасида — 16 188 та;
  • ахборот ва алоқа соҳасида — 10 016 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 9 532 та;
  • бошқа соҳаларда — 55 642 та.

Мавзуга оид