Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Шу билан бирга, мазкур дронлар «доимий тактик ва тезкор тайёргарликни таъминлаш мақсадида» француз армиясига ҳам тақдим этилади.

Фото: Getty Images
Франциянинг Renault автомобил концерни Украина учун учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда France Info радиоси ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Renault Франциянинг кичик ва ўрта мудофаа корхоналари билан ҳамкорлик қилади, уларнинг ишлаб чиқариш линиялари «фронтдан бир неча ўн ёки юз километр узоқликда» жойлашади. Автоконцерн ўз пресс-релизида ҳукумат Renault билан боғланганини тасдиқлади, аммо «ҳозирги босқичда қарор қабул қилинмаган».
Франциядаги автомобил ишлаб чиқарувчи компания Украина учун дронлар етказиб бериши ҳақида 6 июн куни мамлакат мудофаа вазири Себастен Лекорню маълум қилганди. У буни «барча учун фойдали» шериклик деб атаган, аммо вазир гап қайси автомобилсозлик компанияси ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Лекорнюнинг сўзларига кўра, дронлар украиналиклар учун мўлжалланган бўлади, аммо улар «доимий тактик ва тезкор тайёргарликни таъминлаш мақсадида» француз армиясига ҳам тақдим этилади. Лекорнюнинг қўшимча қилишича, украиналиклар урушда ушбу дронлардан фойдаланиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

07:51 / 17.07.2025
Германия суди АҚШ дронлари зарбаси бўйича шикоятни рад этди

08:15 / 16.07.2025
Россия дронларининг Харкивга ҳужумида камида 3 киши жабрланди

07:50 / 16.07.2025
ГУР: Беларус вертолёти Россия дронини уриб туширди

17:31 / 15.07.2025