Ўзбекистон | 09:45 / 09.06.2025
5127
2 дақиқада ўқилади

Бир килограмм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи айтилди

Миллий статистика қўмитаси ҳудудлар кесимида бир килограмм палов учун керакли маҳсулотларнинг ўртача қийматини (2025 йил май ойи учун) маълум қилди.

 Қўмита кузатуви натижаларига кўра, улар қуйидагича:  
  
🔸Тошкент шаҳри – 114 500 сўм;        
🔸Фарғона вилояти – 113 500 сўм;         
🔸Тошкент вилояти – 110 700 сўм;       
🔸Самарқанд вилояти – 110 000 сўм;       
🔸Қашқадарё вилояти – 108 800 сўм;       
🔸Сурхондарё вилояти – 108 300 сўм;       
🔸Жиззах вилояти – 108 200 сўм;      
🔸Наманган вилояти – 107 500 сўм;       
🔸Навоий вилояти – 107 400 сўм;       
🔸Бухоро вилояти – 106 600 сўм;       
🔸Хоразм вилояти – 104 000 сўм;       
🔸Сирдарё вилояти – 103 500 сўм;             
🔸Андижон вилояти – 103 300 сўм;      
🔸Қорақалпоғистон Р. – 96 700 сўм.      

Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:

  • кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
  • пиёз – 300 гр;
  • мол гўшти – 700 гр;
  • сабзи – 1 кг;
  • гуруч – 1 кг;
  • нўхат – 100 гр;
  • зира – 10 гр;
  • ош тузи – 20 гр.

Юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.

Мавзуга оид

Эълонлар