Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бадавлат аёл» лойиҳаси. Иштирокчилар жиддий муаммоларга дуч келишган
«Бадавлат аёл» лойиҳасига пул тўлаганлар дарслар ўз вақтида ташкил этилмаётгани ва профессионал ўқитувчилар томонидан ўтказилмагани, таълим сифати пастлиги ҳамда ваъда қилинган натижаларга эришилмаётганидан норози бўлишяпти. Шунингдек, 3 ойлаб дарслар ўтказилмаётган бўлса-да, ҳар ойлик тўловлар иштирокчиларнинг пластик карталардан автоматик тарзда ечиб олинган.

Фото: Getty images / Svetikd
Рақобат қўмитаси фуқароларнинг мурожаатлари асосида «Бадавлат аёл» лойиҳасининг фаолиятини ўрганиб чиқди.
Ўрганиш натижаларига кўра 2-3 йилдан буён фаолият юритиб келаётган мазкур лойиҳа аёл-қизлар учун оилавий муносабатлар, психология, тадбиркорлик ва шахсий ривожланиш бўйича билим беришга қаратилган таълим платформаси сифатида керакли тавсия ва йўналишлар тақдим этиб келган. Шунингдек, мазкур лойиҳада тўловларни Uzum nasiya орқали муддатли тўлов шартлари асосида амалга ошириш имконияти ҳам яратилган.
Рақобат қўмитасига келиб тушган 50 га яқин шикоят мурожаатларида фуқаролар қуйидаги жиддий муаммоларга дуч келганликларини билдирган:
● Дарслар ўз вақтида ташкил этилмаётгани ёки таълим жараёнлари профессионал устозлар томонидан ўтказилмаётгани;
● Таълим сифати пастлиги ва ваъда қилинган натижаларга эришилмаётгани;
● Ташкилотчилар томонидан тингловчиларнинг эътирозлари эътиборсиз қолдираётгани ва қўпол муносабатдалиги;
● Эътироз билдирган иштирокчиларнинг платформада блокланиши;
● 3 ойлаб дарслар ўтказилмаётган бўлса-да, истеъмолчилардан ҳар ойлик тўловлар пластик карталардан автоматик тарзда ечиб олиниши;
● Шартномани бекор қилиш жараёни оғирлаштирилгани, айниқса чекка ҳудудлардаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрига келиш талаби қўйилгани;
● Лойиҳага аъзо бўлиш учун Instagramʼдаги саҳифада «битта тугма босиш» кифоя бўлса-да, шартномани бекор қилиш имконсизлиги ва бошқалар.
«Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда Рақобат қўмитаси мазкур шикоятларни «Helpdesk» МЧЖ (лойиҳа ташкилотчиси) ва «Shaffof moliya» МЧЖ (молиялаштирувчи ташкилот) билан биргаликда ўрганиб, уларни ҳал этиш юзасидан ишлар олиб бормоқда. Шунингдек, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, Uzum nasiyaʼга лойиҳа билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилиш масаласини қайта кўриб чиқиш бўйича расмий таклиф юборилди», дейилади қўмита хабарида.
Мавзуга оид

15:49
“Фарғонаазот” карбамид бозоридаги устун мавқени йўқотди — Рақобат қўмитаси

14:18
Рақобат қўмитаси 43 млрд сўмлик давлат харидларини бекор қилди

16:07 / 03.07.2025
Рақобат қўмитаси Kia Sonet рекламасидаги қонунбузилиш сабаб Roodell'ни жаримага тортди

14:32 / 30.06.2025