Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди
Аварияга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Самолётдан парашют билан сакраш бўйича машғулотларда фойдаланиб келинган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Теннесси штатида бортида 20 киши бўлган самолёт фалокатга учради. Таллаҳома шаҳри расмийларининг маълум қилишича, авария ҳаво кемаси маҳаллий аэродромдан кўтарилганидан кўп ўтмай содир бўлган.
Қайд этилишича, самолёт бортида бўлган барча тирик қолган, тўрт нафар жабрланувчи вертолётларда шифохонага етказилган.
АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси маълумотларига кўра, гап икки моторли De Havilland Canada DHC-6 Twin Otter самолёти ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ҳаво кемасидан парашют билан сакраш бўйича машғулотларда фойдаланилган.
Интернетда тарқалган кадрлардан кўриш мумкинки, самолёт дум қисмига шикаст етган ва қаноти узилган ҳолда ўтлоқ устида ётибди. Шаҳар маъмурияти вакили Лайл Расселнинг таъкидлашича, фалокат оқибатида аэропорт биноси ва бошқа иншоотларга шикаст етмаган.
Аварияга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси ва Транспортда хавфсизлик бўйича миллий кенгаш ўз терговларини бошлаган.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

23:47 / 17.07.2025
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди

10:30 / 17.07.2025
Мерц АҚШга Трампнинг тарифларига қатъий жавоб билан таҳдид қилди

07:51 / 17.07.2025
Германия суди АҚШ дронлари зарбаси бўйича шикоятни рад этди

23:14 / 16.07.2025