Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
1337 йилда Лондон марказида руҳоний ўлдириб кетилган. Замонавий криминалистлар қотилликни буюртмачиси ва уни амалга оширган шахсларни фош этди.

Фото: Shutterstock
Криминалистлар 700 йил олдин қасддан ўлдирилган руҳонийга оид ишни фош этишга муваффақ бўлди. Тадқиқот натижалари Criminal Law Forum илмий журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, 1337 йилнинг 3 май куни кечқурун Лондон марказидаги гавжум Чипсайд кўчасида Жон Форд исмли руҳоний ўлдирилган. Орадан салкам 700 йил ўтгач, Кембриж университети тадқиқотчилари қотиллик сабаби, буюртмачиси ва жиноятни ким ижро этганини аниқлади. Мазкур иш криминалист Мануэл Эйснернинг «Ўрта аср қотилликлари харитаси» лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Тадқиқот давомида у Лондон, Йорк ва Оксфорддаги XIV асрда фаолият юритган коронерга (ўлим сабабини аниқлашга масъул шахс) тегишли 355 та баённомани таҳлил қилиб чиққан.
XIV асрда Лондон қиролликнинг аҳолиси 60-80 мингга етадиган энг йирик шаҳарларидан бири бўлган. Бу нуфузли гилдиялар томонидан бошқариладиган муҳим савдо маркази эди. Йоркда эса 10-15 минг киши яшаган ва Шимолий Англиянинг текстил савдоси ривожланган асосий шаҳри ҳисобланган. Оксфорд нисбатан кичик — 6 минг кишилик шаҳар эди. Аммо ушбу шаҳар университет туфайли машҳур бўлган.
Ўз даврида овоза бўлган қотилликлардан бири айнан Лондонда юз берган. Жон Форд ибодатдан кейин Чипсайд бўйлаб кетаётганида, унинг ёнига бошқа бир руҳоний — Ҳаскап Невилл келган ва жабрланувчини суҳбатга тортган. Улар биргаликда 200 метрга яқин йўл босганидан кейин, Фордга тўрт нафар эркак ҳужум қилган. Улардан бири 30 сантиметрли ханжар билан Фордни бўғизлаган, яна икки нафари қорнига пичоқ санчган. Ҳужум қилганлар орасида Эла Фитцпейн исмли юқори мартабали аёлнинг укаси Хю Ловелл, унинг икки собиқ хизматкори ва тиндейллик Жон исмли шахс ҳам бўлган.
Замонавий тадқиқотчиларнинг аниқлашича, жиноят тўрт йил олдинги воқеага боғлиқ бўлиб, қасос мақсадида амалга оширилган. 1332 йилда Кентербери архиепископи Эла Фитцпейнни кўплаб жинсий алоқаларда, жумладан, Жон Форд билан муносабатда бўлганликда айблаган. Жазони ўташ тариқасида унга етти йил давомида ҳар йили Солсбери собори бўйлаб ялангоёқ юриш буюрилган.
«XIV аср Англиясида монастирларга босқинлар уюштирган аёл Кентербери архиепископига очиқчасига қарши чиққан ва руҳонийни ўлдиришни режалаштирган. Эла Фитцпейн афтидан, жуда муҳим шахс бўлган», — дея таъкидлади криминалист Эйснер.
Қотилликдан кейин тергов бошланган. Натижада, айблов фақат қотиллардан бирига нисбатан эълон қилинган, буюртмачи ва унинг ижрочиси исми узоқ вақт сир сақлаб келинган. Эла Фитцпейн, унинг укаси ва ишга алоқадор бошқа шахслар суд қаршисида жавоб бермаган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

10:06 / 19.07.2025
Германия ва Буюк Британия стратегик шартнома имзолади

07:20 / 16.07.2025
Трамп сентябрда Буюк Британияга давлат ташрифи билан келади

07:30 / 15.07.2025
Лондонда Palestine Action ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди

22:37 / 13.07.2025