Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА Суриядаги ядровий иншоотларни текширишга рухсат олди
Биз ўтмишда ядровий дастур билан боғлиқ бўлган айрим фаолиятларга тўлиқ аниқлик киритишга интиламиз — Рафаэл Мариано Гросси.

Фото: AP
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) раҳбари Рафаэл Мариано Гросси Сурия муваққат ҳукумати агентликка мамлакатдаги «шубҳали» ядровий объектларни текширишга рухсат берганини айтди. Бу ҳақда у Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ва бошқа юқори амалдорлар билан Дамашқда учрашгандан сўнг Associated Press агентлигига маълум қилди.
«Агентлик сифатида биз ўтмишда ядровий дастур билан боғлиқ бўлган айрим фаолиятлар бўйича тўлиқ ойдинлик киритишга интиламиз», деди Гросси.
Унинг таъкидлашича, мамлакатдаги ядровий объектлардан радиация сизиб чиқишига «ҳеч қандай ишора» йўқ. Бироқ кузатувчилар бойитилган уран қаердадир сақланиши ва келажакда қайта ишлатилиши, контрабанда қилиниши ёки сотилиши эҳтимолидан хавотирда, деди АЭХА раҳбари.
Гросси Суриянинг янги маъмурияти «дунёга очиқлик ва халқаро ҳамкорлик» масалаларида қатъий позицияни эгаллаб турганини таъкидлаб, текширув жараёни бир неча ой ичида якунланишига умид билдирди.
Сурия ҳукумати АЭХАга ўзининг собиқ ядровий иншоотларига зудлик билан киришни таъминлашга рози бўлди, деди у.
«Президент Шаръа агентлик билан ҳамкорлик қилишда жуда конструктив ёндашувни намойиш этди ва зарур иш олиб борилишини таъминлашга тайёрлигини билдирди», — дея қўшимча қилди АЭХА раҳбари.
«Президент менга, шунингдек, келажакда атом энергиясидан фойдаланиш имкониятларини ўрганишни хоҳлашини айтди», деди Гросси.
Мавзуга оид

11:22
Исроил дарзийларни ҳимоя қилиш учун Сурия қўшинларига зарба берди

21:50 / 15.07.2025
Сурияда яна гуруҳлар орасида тўқнашувлар юз берди. Исроил вазиятга аралашди

20:21 / 14.07.2025
Сурияда бадавийлар ва друзлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

14:20 / 14.07.2025