Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўғирлаб кетилган блогерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Уни ўғирлашда иштирок этган чеченистонликларга ҳам айблов эълон қилиниб, улар қамоққа олиши кутилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Тергов қўмитаси 3 июн куни кечқурун чечен хавфсизлик кучлари томонидан ўғирлаб кетилган тадбиркор Арега Шчепихинга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўмита Шчепихиннинг видеоёзувларини ўрганиб чиққанини маълум қилди. Унинг сўзларида «миллий/этник белгиларига кўра ажратилган шахслар гуруҳига нисбатан зўравонлик ҳаракатларини содир этишга ундаш, шунингдек, уларни камситиш белгилари» аниқланган.
Жиноят иши экстремизмга даъват қилиш (РФ ЖК 280-моддаси 2-қисми) ва нафрат қўзғатиш (РФ ЖК 282-моддаси 2-қисми «а» банди) моддалари бўйича қўзғатилган.
«Яқин вақт ичида унга айблов эълон қилинади ва эҳтиёт чораси танланади», – дея қўшимча қилинади хабарда.
Бир кун аввал Тергов қўмитаси Арег Шчепихин ўғирлаб кетилганидан кейин жиноий иш қўзғатганини маълум қилганди. Қўмитанинг бугунги пресс-релизида аниқлик киритилишича, иш ўғирлаш (РФ ЖК 126-моддаси) ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (РФ ЖК 286-моддаси) моддалари бўйича тергов қилинмоқда.
Олти нафар фуқарога айблов эълон қилинган. 5 июн куни уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиши режалаштирилган.
Арега Шчепихин 3 июн куни кечқурун ўғирлаб кетилганди. Бир неча киши уни Ярославл вокзали олдидаги майдонда тутиб олиб, Чеченистон ҳукумати билан боғлиқ рақамлар ва чироқлар ўрнатилган қора «Мерседес» юкхонасига тиқиб қўйишганди. Чеченистон расмийлари эса Шчепихин «ўғирлаб кетилмаган, балки қўлга олингани», чунки унга нисбатан диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш бўйича текширув ўтказилаётганини маълум қилганди.
Шчепихин бир неча бор чечен халқи, Аллоҳ ва Қуръонни ҳақорат қилган видеолар ёзган.
4 июн куни тадбиркор озодликка чиққани маълум бўлди. «База» маълумотларига кўра, Чеченистон хавфсизлик кучлари вакиллари ярим тунга яқин «тавба қилгани»дан кейин Шчепихинни қўйиб юборган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди
Жаҳон | 15:27
-
Мигрантларга Россияга киришда тиббий маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юкланиши мумкин
Жаҳон | 15:24
-
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда
Жаҳон | 15:19
-
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18
Мавзуга оид

08:26 / 01.07.2025
Чеченистонда 17 ёшли Адам Қодировнинг тўйи нишонланди. Айнан у отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилади

18:07 / 04.06.2025
Москва марказида чеченлар одам ўғирлашди

10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

20:04 / 08.05.2025