Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди
Сунъий қоннинг асосий афзалликларидан бири уни барча одамга мос келиши ва узоқ муддат давомида сақлаш имкониятидир.

Фото: Shutterstock
Япониянинг Нара тиббиёт университети олимлари ҳар қандай қон гуруҳига эга одамлар учун мос бўлган инновацион сунъий қонни ишлаб чиқди. Ушбу кашфиёт тиббиётда муҳим ютуқ бўлиши мумкин.
Янги технология фойдаланиш муддати ўтган қондан гемоглобинни ажратиб олишга асосланган. Темирга эга бу оқсил эритроцитларда кислородни ташиш учун жавобгардир. Сунъий қон ҳужайраларини яратиш учун гемоглобин барқарорликни таъминлайдиган ва вирусли инфекция хавфини олдини оладиган синтетик ҳимоя мембраналарга жойлаштирилади.
Сунъий қоннинг асосий афзалликларидан бири уни узоқ муддат давомида сақлаш имкониятидир: хона ҳароратида икки йилгача ва музлатгичда беш йилгача. Оддий донор эритроцитлари кўпи билан 42 кун сақланади ва махсус шароитларни талаб қилади.
Синтетик қонни яратиш жараёни 2022 йилда бошланган. Биринчи босқичда 20-50 ёшдаги тўрт нафар соғлом эркакдан иборат учта гуруҳга 100 миллилитргача бўлган дозаларда сунъий қизил қон таначалари томир ичига инъекция қилинди. Баъзи иштирокчиларда енгил ножўя таъсирга қарамасдан, қон босими каби ҳаётий белгилар барқарор бўлиб қолди.
Муваффақиятли натижаларга асосланиб, олимлар жараённи тезлаштирдилар. Март ойидан бери кўнгиллиларга 100 дан 400 миллилитргача сунъий қон ҳужайралари эритмаси юборилди. Агар минимал ножўя таъсирлар тасдиқланса, тадқиқотчилар кейинги босқичга ўтадилар - даволашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш.
Сунъий қизил қон таначалари 2030 йилдаёқ амалий фойдаланишга топширилиши мумкин.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

15:42 / 27.06.2025
Японияда «твиттер-киллер» қатл этилди

21:44 / 26.06.2025