Жаҳон | 00:44 / 04.06.2025
24291
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди

Жабрланувчи шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Фото: Известия

Россиянинг Ленинград областида бошига ичида цемент қоришмаси бор челак ташлаб юборилган Ўзбекистон фуқароси вафот этди, деб хабар бермоқда 78.ру нашри.

Қайд этилишича, 1 июн куни 112 хизматига Новосаратовка қишлоғидаги қурилишда ишчилардан бирининг бошига ғишт тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган. 

69 ёшли қоровулнинг сўзларига кўра, қурилиш объектида ишлаётган 34 ёшли ўзбекистонликнинг бошига ичида цемент қоришмаси қолдиқлари бўлган челак тушиб кетган. Шундан сўнг, фуқаро Всеволожск туманлараро клиник шифохонасига турли тан жароҳатлари билан олиб кетилган.

Кузатув камералари текширилганда, шу куни соат 11:47 да номаълум шахс қурилаётган уйнинг олтинчи қавати ойнасидан пастга қарагани, кейин эса челакни ташлагани тасвирланган. Жабрланувчи орадан бир неча соат ўтиб, шифохонада вафот этган.

Ленинград области Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид