Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TAQA ва Mubadala Талимаржон энергетика мажмуасидаги ИЭСни сотиб олди
Талимаржон энергокомплексидаги 874 мегаваттлик иссиқлик электр станциясининг 80 фоизи тенг улушларда БААнинг Mubadala ва TAQA компанияларига ўтди. Давлат хусусий оператордан электр энергиясини 25 йил давомида кафолатли сотиб олиш мажбуриятини олди. Харид нархи маълум эмас. Расмийлар бу келишув ҳақида хабар бермаяпти.

Фото: Kun.uz
Абу-Дабининг суверен инвестиция фонди Mubadala ва Абу-Даби миллий энергетика компанияси TAQA Ўзбекистондаги “Талимаржон” энергетика мажмуасида жойлашган 875 MW қувватга эга бирлаштирилган циклли газ электр станциясини сотиб олиш жараёнини якунлади. Бу ҳақда 30 май куни Mubadala ва TAQA биргаликда X тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.
Станцияни бошқариш учун тузилган “Talimarjan Power Plant 1” МЧЖда БААнинг икки компанияси 40 фоиздан улушга эга бўлди. Қолган 20 фоиз Ўзбекистон томонидан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖга тегишли.
Давлат реестрига кўра, “Таlimarjan Power Plant 1” МЧЖ 2023 йил 1 март куни рўйхатга олинган. Устав капитали – 109,7 млн сўм. Раҳбари – Сергей Тазин, у муқаддам Россиядаги электр станцияларида ишлаган.
2023 йил 1 март куни “Talimarjan Operations and Maintenance” МЧЖ ҳам рўйхатдан ўтказилган. Компания станцияни эксплутация қилиш билан шуғулланади. Ундаги улушлар ҳам юқоридагидек 40-40-20 нисбатда тақсимланган.
Корпоратив ахборотлар порталига кўра, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ активларни топшириш жараёни бошлангани ҳақида 30 апрел куни хабар берган.
Gulf Business'нинг ёзишича, “Талимаржон Power Plant 1” – Ўзбекистон энергетика инфратузилмасининг муҳим таркибий қисми бўлиб, “Ўзэнергосотиш” АЖ билан 25 йиллик электр энергияси хариди бўйича шартномага эга.
Битим эълон қилинганига 5 кун бўлса-да, ҳукумат бу борада бирор расмий маълумот эълон қилмади. Kun.uz қўшимча тафсилотларни сўраб Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига сўров юборди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров Талимаржон ИЭСнинг бир қисми инвесторларга берилганига оид айрим саволларни ўртага ташлади:
“Гап 1 700 МВт қувватли бутун Талимаржон станцияси сотилгани ҳақида кетяптими ёки унинг улкан қарз ҳисобига бир неча йиллардан бери туя гўшти еб, таъмири охирига етмаётган ва ҳатто давлат раҳбари томонидан қаттиқ танқид қилинган навбати ҳақида кетяптими, тушуниш қийин.
700 млн долларлик қарз нима бўлади? Мақсадли ишлатилгани ёки совурилгани текширилиши лозим бўлган мазкур қарз кимнинг бўйнида қолади? Инвесторлар тўлайдими? Ë 3 йил аввалги шартлар бир думалаб ўзгариб кетдими?
Гўёки янги станция дейилаётган Таlimarjan Power Plant 1 станциясидан 25 йил давомида электр энергиясини қанчадан сотиб оламиз ва нима учун кафолатланган харид шарти қўшилди ўзи?”
БААнинг Mubadala ва TAQA компаниялари билан “Талимаржон” ИЭСга инвестиция киритишни назарда тутувчи битим 2022 йилда имзоланганди.
Битимда “Талимаржон” ИЭСни бошқарадиган қўшма корхона ташкил этилиб, БАА компаниялари қўшма корхонанинг 300 миллион долларлик устав капиталидаги 80 фоиз улуши учун тўлов ҳамда илгари “Талимаржон ИЭС” АЖ томонидан жалб қилинган тахминан 700 млн долларлик кредитларни тўлашга йўналтириладиган маблағларни инвестиция сифатида киритиши кераклиги белгиланган.
2022 йилдаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг расмий ахборотида қўшма корхона ташкил этилиши ҳақида хабар берилган бўлса-да, тақдим қилинган суратлардаги орқа фонда “хусусийлаштириш маросими” деб ёзилганди. Фаоллар хусусийлаштириш жараёни бошлангани нега очиқ айтилмаётгани борасида эътирозлар билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги яна бошқа йирик ИЭСларни ҳам хусусийлаштириш кўзда тутилган. 2025 йил 21 апрел куни имзоланган президент фармонига асосан, 2025 йил 4-чоракда “Сирдарё”, “Тўрақўрғон”, “Ангрен”, “Янги Ангрен”, “Тошкент”, “Навоий” ва “Тахиатош” иссиқлик электр станциялари, “Муборак”, “Фарғона” ва “Тошкент” иссиқлик электр марказлари ҳам сотувга қўйилиши керак.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

15:04 / 07.07.2025
Россия Марказий Осиё энергетика тизимларининг параллел ишига қўшилиш ниятида

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

21:51 / 25.06.2025