Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди
Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабарлар бор.

Фото: РИА Новости / Sputnik / Profimedia
Россия Федерациясининг Брянск вилоятида автомобил кўпригининг темирйўлга қулаши натижасида Москвага кетаётган йўловчи поезди релсдан чиқиб кетди.
Сўнгги маълумотларга кўра, кўприкнинг темирйўлга қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган, жумладан, уч нафар бола, деб хабар берди Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз.
Брянск вилоятида кўприк портлаши натижасида поезд релсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Богомаз «Россия-24» телеканали орқали маълум қилди.
«Магистрал йўлдаги кўприк Климов-Москва поезди ҳаракатланаётганда портлатилган, унинг ичида 388 йўловчи бўлган», — деди Богомаз.
Брянск вилоятида кўприкнинг қулаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 70 нафардан ошди, дея кейинроқ ОАВга маълум қилди Александр Богомаз.
Брянск вилоятида Вигоничский туманидаги поезд ҳалокати муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди. Мотам 2 июнда бошланиб, 4 июнда тугайди. Бу вақт давомида бутун Брянск вилоятида Россия, вилоятнинг ўзи ва муниципалитетларнинг байроқлари туширилади.
Брянск вилоятида жойлашган маданий муассасалар ва телерадиокомпаниялар барча кўнгилочар тадбирлар ва кўнгилочар дастурларнинг трансляцияларини бекор қилади.
1 июн, якшанбага ўтар кечаси Курск вилоятида темирйўл кўприги ҳам қулаб тушди. Ҳодиса Железногорск вилоятида Остапово — Михайловский Рудник участкасида содир бўлган, ўша пайтда кўприкдан юк локомотиви кетаётган эди.
Қайд этилишича, қулаш натижасида уч киши жароҳатланган: ҳайдовчи ва унинг икки ёрдамчиси ўртача даражада тан жароҳати олган. Локомотив релсдан чиқиб кетган ва учта вагон қулаб тушган.
Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейннинг айтишича, вагонлар йўлга тушиб кетган.
«Поезднинг бир қисми кўприк остида жойлашган йўлга қулаб тушди. Тепловозда ёнғин содир бўлди, бироқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезда уни назоратга олди», — деди у.
Кўприк остидаги йўл ёпилган, воқеа жойида барча фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Курск ва Брянск вилоятларидаги кўприкларнинг қулашига портлашлар сабаб бўлган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, 31 май куни соат 22:50 да Брянск вилоятида Вигоничи-Пилшино темирйўл участкасида портлаш натижасида автомобил кўпригининг конструкцияси қулаган.
Бундан ташқари, Петренконинг хабар беришича, Курск вилоятининг Железногорск туманида 1 июн куни эрталаб соат 3 ларда ҳам темирйўл кўприги портлаган.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

01:21 / 23.06.2025
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди

23:20 / 09.06.2025
Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди

05:14 / 01.06.2025
Брянскда йўловчи поезд устига кўприк қулади. Қурбонлар бор

11:00 / 27.05.2025