Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кимгадир ёқадими-ёқмайдими, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда давом этамиз» — Абдулазиз Комилов
Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги прагматик манфаатларга асосланган ва минтақа кимгадир ёқадими-йўқми, бу ҳамкорликни давом эттиради, деди Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов. Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Евроиттифоқни Марказий Осиёда Россияга қарши кун тартибини илгари сураётганликда айблаган эди.

Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Ishonch.uz сайтига интервю берди. Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири интервюда «Марказий Осиё+» форматидаги учрашувлар, хусусан, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик масалаларига тўхталди.
«Тарихда биринчи марта Марказий Осиё давлатлари ягона субъект бўлиб, ўзларининг янги мавқейини намойиш қиляпти, бу мавқени халқаро ҳамжамият тан оляпти ва мана шу асосда янги форматлар пайдо бўляпти. Бугунги кунда «Марказий Осиё+» форматларининг сони ўндан ошди. Йирик давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан мана шу формат бор.
Яқинда Самарқандда «Европа Иттифоқи + Марказий Осиё» саммити жуда самарали ўтди. Натижада стратегик ҳамкорлик декларацияси қабул қилинди.
Марказий Осиё давлатларининг сиёсати – жуда прагматик сиёсат. Мана, солиштириб кўринг, Марказий Осиё – бешта давлат, Европа Иттифоқи – 28 та давлат. Европа Иттифоқининг ялпи ички маҳсулоти тахминан 19 триллион доллар. Албатта, бизнинг прагматик манфаатимиз бор. Улар билан кимгадир ёқадими-ёқмайдими, биз, албатта, мана шу ҳамкорликда давом этамиз. Бу биринчиси.
Иккинчиси, Марказий Осиё ҳақида кўпинча экспертлар, кўзга кўринган сиёсатчилар айтяптики, бу – бошқа давлатларга намуна, модел бўлиши мумкин. Қўшни давлатлар дўстона алоқаларни ўрнатиб, яхши қўшничилик тамойили асосида яшаши мумкин, деган маънода», деди Абдулазиз Комилов.
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё – стратегик ҳамкорлар
Жорий йил 4 апрел куни Самарқандда икки минтақа етакчилари иштирокида биринчи «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити бўлиб ўтди. Тадбирда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва минтақадаги 5 та давлат президентлари қатнашди.
Саммитда икки минтақа ўзаро ҳамкорликни стратегик шериклик даражасига кўтаргани эълон қилинди. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, молиявий келишув ва ёрдамлар белгиланди. Хусусан, Еврокомиссия тўртта йўналиш учун минтақага жами 12 млрд евро, Транскаспий коридорини ривожлантиришга 10 млрд евро ажратилди.
Шундан сўнг, орадан 2 ҳафта ўтиб – 24 апрел куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Самарқандга келди. У ташрифининг якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқини Марказий Осиёда Россияга қарши кун тартибини илгари сураётганликда айблади.
«Айниқса, Европа Иттифоқи аъзолари, Европа Комиссиясининг Брюсселдаги раҳбарияти алоҳида ажралиб турибди, улар минтақада ўз кун тартибини очиқчасига антироссия тарафкашлиги билан олға силжитишга ҳаракат қилмоқда. Биз иттифоқчиларимиз ва стратегик ҳамкорларимизнинг кўп векторли сиёсат олиб боришига қарши эмасмиз. Биз ўзимиз ҳамиша барча геосиёсий ва географик соҳаларда ўзаро манфаатли келишувларга эришишдан манфаатдормиз. Лекин Марказий Осиёнинг айрим ҳамкорлари, биринчи навбатда, Ғарб давлатлари Марказий Осиё давлатларининг ҳукумат тузилмаларига, жумладан, чегара, статистика ва божхона иши каби нозик соҳаларга кўпроқ кириб боришга қаратилган дастурларга маблағ ажратиш орқали ўзаро манфаатли лойиҳаларни таклиф қилиб қолмай, ўз манфаатларини илгари суришга ҳаракат қилмоқда», — деган эди Россия ТИВ раҳбари.
Шунингдек, Лавров Евроиттифоқ ва АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлик сиёсатига «идеологик ёки сиёсий босимлар аралашишига қатъий қарши» эканини таъкидлаган эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

17:52 / 14.07.2025
Абдулазиз Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

17:23 / 12.07.2025
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Душанбеда терроризмга қарши илк мулоқотни ўтказди

13:06 / 12.07.2025