Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция янги атом сувости кемасини тақдим этди
Сувости кемаси 1000 километрга учишга қодир MdCN қанотли ракеталари билан жиҳозланган.

Фото: Naval Group
Франция Ҳарбий-денгиз флоти модернизация дастури доирасида De Grasse номли янги атом сувости кемасини сувга туширди. Бу Barracuda сериясидаги тўртинчи кема ҳисобланади.
Қиймати 10 миллиард еврони ташкил этадиган лойиҳа DGA мудофаа агентлиги томонидан Атом энергетикаси бўйича комиссия иштирокида амалга оширилган. Бош пудратчи Naval Group компанияси бўлиб, у 2500 мутахассис ишини мувофиқлаштиради.
«De Grasse’нинг топширилиши Франциянинг сувости технологиялар соҳасидаги етакчилигини тасдиқлайди», — дейди Naval Group бош директори Пер Эрик Поммелле.
Кема 270 кун давомида узлуксиз патрулни амалга оширишга мўлжалланган ва 1000 километрга учишга қодир MdCN қанотли ракеталари, кемаларга қарши Exocet ва F21 торпедалари билан жиҳозланган. «Шарл де Голл» авиаташувчиси технологияси асосида яратилган реактор эса субмарина «юрагини» ташкил этади.
Barracuda лойиҳаси доирасида 2030 йилга қадар эскирган Rubis кемаларини алмаштириш кўзда тутилган. Янги сувости кемаси Франциянинг ядровий тийиб туриш имкониятларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Экспертларнинг таъкидлашича, Франция тўлиқ циклли атом сувости кемаларини яратиш технологиясига эга дунёдаги бешта давлатдан бири ҳисобланади. De Grasse’нинг денгиздаги синовлари 2026 йилдан бошланади.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

17:31 / 15.07.2025
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди

15:07 / 15.07.2025
Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади

14:47 / 14.07.2025
Франция мудофаа бюджетини тезлаштирилган суръатда оширади

23:47 / 13.07.2025