Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
Рейтинг хавфсизлик даражаси, жиноятчилик даражаси, халқаро ва ички зиддиятларнинг йўқлиги, бошқарув институтлари ҳолатини инобатга олади.

Фото: ИИВ
Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан эълон қилинган йиллик Global Peace Index (GPI) рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 60-ўринни эгаллади.
GPI рейтингида жиноятчилик даражаси, ички ва ташқи зиддиятлар мавжудлиги, сиёсий барқарорлик, қуролланиш даражаси, мудофаа харажатлари ва бошқа параметрларни ўз ичига олган 23 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Рейтинг 1 дан 5 гача бўлган шкала бўйича тузилади, пастроқ балл эса тинчроқ ва хавфсизроқ мамлакатни кўрсатади. Ўзбекистон 1,96 балл билан рейтингнинг биринчи ярмидан жой олди.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон энг яхши ўринни эгаллади – 59-ўрин. Тожикистон 72-ўринда, Қирғизистон 78-ўринда, Туркманистон 83-ўринда қайд этилди.
Бошқа постсовет давлатларида ҳам яхшиланишлар, ҳам позицияларнинг пасайиши ҳам қайд этилди: Арманистон 66-ўриндан 77-ўринга, Озарбойжон 95-ўриндан 106-ўринга, Грузия 94-ўриндан 100-ўринга тушди.
Украина ва Россия мос равишда 159- ва 156-ўринларни эгаллаб, дунёдаги хавфли давлатлар қаторига кирди. Рейтингнинг энг қуйи поғонасида давом этаётган қуролли можаролар, гуманитар инқироз ва сиёсий беқарорликдан азият чекаётган Яман жойлашган.
Ҳисоботга кўра, 2024 йилда бутун дунёда тинчликнинг глобал даражаси ёмонлашди, ўртача кўрсаткич 0,56 фоизга пасайган. Рейтинг муаллифлари геосиёсий кескинликнинг ўсиши, ҳарбий технологияларнинг ривожланиши, қуролли тўқнашувлар, шунингдек, ички сиёсий ва иқтисодий инқирозлар билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашувини 97 та давлатда қайд этган.
Энг тинч мамлакатлар бешлигига Исландия (1-ўрин), Ирландия, Австрия, Янги Зеландия ва Сингапур кирди. Бу давлатлар хавфсизликнинг юқори даражаси, жиноятчилик даражасининг пастлиги, халқаро ва ички қарама-қаршиликларнинг йўқлиги, барқарор бошқарув институтлари билан ажралиб туради.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистон | 22:40
-
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?
Жаҳон | 22:31
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
-
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Жаҳон | 21:54
Мавзуга оид

15:05 / 10.07.2025
Иш ва ҳаёт баланси энг яхши бўлган давлатлар рейтинги тузилди

15:47 / 27.06.2025
Fitch Ўзбекистон суверен рейтингини «BB-»дан «BB»га ўзгартирди

10:33 / 23.06.2025
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

15:24 / 18.06.2025