Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
Уларнинг олти нафари 1 май куни Парижда криптовалюта ортидан бойиган фуқарони ўғирлаганликда айбланмоқда.

Фото: AFP
Париж ва Нантда криптотрейдерларнинг ўғирланиши билан боғлиқ иш доирасида 20 дан ортиқ одам ҳибсга олинди.
Терговга алоқадор AFP манбаларининг қайд этишича, қўлга олинганларнинг олти нафарига 1 май куни Парижда криптовалюта ортидан бойлик тўплаган фуқарони ўғирлаш айблови қўйилган. Ўғрилар бир неча миллион евро миқдорида пул талаб қилган. Жабрланувчи Париж яқинидаги уйда ушлаб турилган. Хавфсизлик кучлари томонидан 3 май куни ўтказилган рейдда ушбу фуқаро қутқарилган.
13 май куни жиноятчилар Paymium криптовалюта компанияси ижро директори Пер Нуазнинг қизи ва набирасини ўғирлашга уринган. Ўткинчи киши туфайли одам ўғирлашга уриниш муваффақиятсиз тугаган. У ҳужум қилган шахсларга қарши ўт ўчиргичдан фойдаланиб, қаҳрамонлик кўрсатган. Мазкур иш бўйича қўлга олинганларнинг аниқ сони ошкор этилмаяпти.
Маълумотларга кўра, 26 май куни Нантда криптовалюта саноатига боғлиқ яна бир одам ўғирлаш жиноятининг олди олинган. Ҳозирча ҳодиса тафсилотлари маълум эмас.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

17:31 / 15.07.2025
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди

15:07 / 15.07.2025
Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади

20:37 / 14.07.2025