Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоасининг тарихий учрашуви 9 қаватли бино баландлигида катта экранда намойиш этилади
5 июн куни Абу-Дабида ўтадиган Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги БАА–Ўзбекистон ўйини Тошкент марказида, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида катта экранда намойиш этилади.
Шунингдек, 10 июн куни ҳам ушбу манзилда Ўзбекистон–Қатар ўйини намойиш этилади. Оммавий тадбирлар нафақат футбол томошасини, балки очиқ осмон остидаги концерт дастури ва мотивацион шоуларни ҳам ўз ичига олади.
Оммавий тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ҳукумат кўмагида ўтказилмоқда. Унга кириш бепул бўлиб, 16 ёшдан 40 ёшга бўлган ёшлар Тelegramʼда @land_uzbot орқали рўйхатдан ўтиб, унда иштирок этиши мумкин. 5 июнда тадбир 19:00 дан бошланади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг барча харажатлари Капиталбанк, Uzum ва Ucell компаниялари томонидан тўлиқ молиялаштирилмоқда. Ушбу компаниялар Ўзбекистонда инсон капитали ва истеъдодларни рағбатлантиришни ўз ижтимоий масъулиятининг муҳим қисми деб ҳисоблайди.
Тадбирларда 100 мингдан ортиқ ёшлар, жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи ва унда меҳмон бўлиб турган минглаб футбол ихлосмандлари, жамоатчилик фаоллари, спорт соҳаси ва креатив саноат вакиллари, журналист, блогер ва инфлюенсерлар иштирок этиши кутилмоқда.
Kun.uz ушбу тадбирда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этмоқда.
“Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракатнинг асосий мақсади –Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш орқали ёшларни умумий ватанпарварлик ғояси остида бирлаштириш, уларга катта мақсадлар сари интилишга рағбат бериш. Ҳаракат Тошкент шаҳрида ўтказиладиган шу каби тадбирларнинг йиллик дастурини ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди. Бунинг учун Тимур Кападзе жамоаси БАА билан дуранг ўйнаши ёки ўз уйида Қатар терма жамоасини мағлуб этиши кифоя.
Бугун Абу-Дабида БАА–Ўзбекистон ўйини учун чипталар сотувга чиқарилди ва қисқа муддатда уларнинг барчаси сотиб тугатилди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина ва Россия делегациялари шу ҳафта Истанбулда учрашиши кутилмоқда
Жаҳон | 21:43
-
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38
-
Индонезияда президент мушугига қўриқчи тайинланиши ортидан можаро келиб чиқди
Жаҳон | 21:28
-
Хитойда ишга боришни истамайдиганлар учун клиника очилди
Жаҳон | 20:55
Мавзуга оид

22:44 / 16.07.2025
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин

18:31 / 30.06.2025
Ҳиросимадан Абу Дабигача. Ўзбек футболи тарихидаги 10 та муҳим ғалаба

16:12 / 14.06.2025
Жаҳон чемпионатига чиқиш Ўзбекистонга қанча даромад келтиради?

00:13 / 11.06.2025