Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
Разведка бош бошқармаси ҳакерлари Киевга етказилаётган Ғарб ёрдамларини кузатиш учун Украина ва Европа давлатларидаги камераларни бузиб кириш билан шуғулланган.

Фото: AP
Буюк Британия ҳамда унинг иттифоқчилари разведка хизматлари Россия Разведка бош бошқармасининг APT 28 ёки Fancy Bear номи билан танилган бўлинмасини видеокузатув камераларидан фойдаланишга уринганликда айблади. Улар Украинага етказилаётган Ғарб ёрдамини кузатиб, етказмаларга халақит беришга уринган, деб ёзади The Guardian.
Маълумотларга кўра, россиялик ҳакерлар 2022 йилдан бери НАТОга аъзо мамлакатнинг хусусий ва давлат ташкилотларига қарши киберкампаниялар олиб бормоқда.
Буюк Британия Миллий киберхавфсизлик маркази АҚШ ва Европа давлатлари агентликлари ҳамкорлигида тайёрлаган ҳужжатда айтилишича, ҳакерлар Украинага етказилаётган товарларни кузатиш учун кузатув камералари, шунингдек, йўл камераларини бузиб кирган. Гап чегара ўтиш жойлари яқинидаги, ҳарбий объектлар ва темирйўл станцияларидаги 10 минг камера ҳақида кетмоқда. Бузиб кирилган камераларнинг 80 фоизи Украинада, 10 фоизи — Руминияда, 4 фоизи — Полшада, 2,8 фоизи — Венгрияда ва 1,7 фоизи — Словакияда жойлашган. Қолганлар камералар қаерда жойлашгани маълум қилинмаган.
Ҳакерлар бундан ташқари, Киевга етказилаётган Ғарб ёрдамларига, жумладан, поездлар жадвали ва юк хатларига оид махфий маълумотларни тўплашнинг бошқа ҳаракатларини ҳам амалга оширган. Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, улар порнографияли фишинг хатлар ва сохта ҳужжатларни тарқатган, шунингдек, тизимларга кириш учун паролларни ўғирлаган.
Буюк Британия Миллий киберхавфсизлик маркази Украинага ёрдам етказишда иштирок этаётган хусусий компаниялар «зудлик билан ҳимоя чораларини кўришга» чақирмоқда.
APT 28 ёки Fancy Bear ҳакерлар гуруҳи Разведка бош бошқармасининг 85-махсус хизматлар бош маркази ёки «ГРУ»нинг 26165-сонли бўлинмаси номи билан ҳам танилган.
Fancy Bear ҳакерлари Демократлар партияси Миллий қўмитаси серверларини ва АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг электрон почтасини ҳам бузганликда айбланади. Шунингдек, улар Бундестаг ва Германия Социал-демократлар партиясига, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига киберҳужумлар уюштирган.
2020 йилда Евроиттифоқ Разведка бош бошқармаси бошлиғи Игор Костюков ҳамда унинг назорати ости бўлган 85-махсус хизматлар бош марказига қарши санкциялар жорий этганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00
-
Вазир ўринбосари Тошкентнинг бош режаси ўзгаришини рад этди. Лекин акс баёнотлар ва лойиҳалар кўп
Иқтисодиёт | 18:40
-
Тошкентда 670 мингдан ортиқ хонадонга ақлли сув ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади
Иқтисодиёт | 17:48
-
3,7 млн сўмдан 16,2 млн сўмгача – Ўзбекистондаги ўртача ойликлар эълон қилинди
Иқтисодиёт | 17:37
Мавзуга оид

08:40
Киевда ҳакерлар форуми маъмури қўлга олинди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025