Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Cessna 550 қалин туман сабаб Сан-Диегодаги турар жой даҳасига қулаб тушди. Ҳодиса жойидаги 15 га яқин уйда ёнғин чиқди.

Фото: AFP
Калифорниянинг Сан-Диего шаҳрида Cessna 550 енгил моторли самолёти турар жой даҳасига қулаб тушиб, кенг кўламли ёнғинни юзага келтирди.
Ҳодиса жойидан эълон қилинган кадрларда ёниб кетган автомобиллар ва вайрон бўлган уйларни кўриш мумкин. Маълум қилинишича, жами 15 тага яқин бинода ёнғин юз берган.
Авиаҳалокат қалин туман сабаб юзага келган. Ҳодиса жойига авиация ёқилғиси тўкилган.
Cessna 550 самолёти Ню-Йорк яқинидаги Тетерборо аэропортида ҳавога кўтарилиб, Канзасда тўхташни амалга оширган ва Сан-Диеогда ҳалокатга учраган.
ABC News телеканали маълумотларига кўра, самолёт бортида бўлган барча ҳалок бўлган. Ҳодиса оқибатида ерда бўлган одамлардан ҳеч кимга жароҳат етмаган. Айнан неча киши ҳалок бўлгани тўғрисида маълумотлар ошкор этилмаган.
BBC’нинг ёзишича, самолётда учувчи билан бирга 8-10 киши бўлган. Ҳаво кемаси қулаган жойдан 100 га яқин одам эвакуация қилинган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48 / 19.07.2025
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини фош қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025