Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп иттифоқчиларга Россия ғалаба қозонишига ишончи комиллигини айтди – ОАВ
Бу европаликларда АҚШ тинчлик келишувига эришиш бўйича ўз мажбуриятидан воз кечишни режалаштираётгани ҳақида хавотир уйғотган.

Фото: AP
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбат чоғида вақтдан ютишга ҳаракат қилди ва буни уддалади. Чунки суҳбатдан кейин Трамп ўт очишни тўхтатиш талаблари ва санкциялар таҳдидидан воз кечаётганига ишора қилди, деб ёзди Bloomberg.
Трамп ва унинг иттифоқчилари ўртасидаги ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган музокаралардан хабардор одамларнинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Россиянинг ғалаба қозонишига ишончи комил эканини очиқ айтган ва Кремлнинг бир қатор тезисларини такрорлаган. Бу европаликларда АҚШ тинчлик келишувига эришиш бўйича ўз мажбуриятидан воз кечишни режалаштираётгани ҳақида хавотир уйғотган.
«Трамп Зеленскийни, айниқса, Овал кабинетда бир неча бор танқид қилган эди. Аммо Путинга босим ўтказмади, бу агар Путин ўт очишни тўхтатишдан бош тортса, қўшимча санкциялар билан таҳдид қилишдан бош тортганидан далолатдир», дейилади мақолада.
Лондондаги Қироллик мудофаа тадқиқотлари институти катта илмий ходими Жек Уотлинг сўзларига кўра, дипломатик чекиниш Путинга қўл келади.
«Россия операцияларни чексиз давом эттира олмайди, аммо ҳозирча Москва Украинага таъсири вақт ўтиши билан кучайишига ишонмоқда. Ва Трамп музокаралардан чиқишига қаттиқ шама қилар экан, Россия ҳарбийлари ўз амалиётларини кучайтириш ниятида», деди у.
Бу ҳолатлар Киевда чуқур хавотир уйғотмоқда, чунки унинг иттифоқдошлари орасида фақат Вашингтон Путинни урушни тугатишга мажбурлаш қудратига эга. Украинанинг Patriot ҳаво мудофаа тизимларидан тортиб Starlink разведкасигача бўлган АҚШ ҳарбий ёрдамига боғлиқлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Бироқ, Уотлинг сўзларига кўра, уруш давом этар экан, Кремль ҳам қийин танловлар олдида турибди.
«Россия ҳужумларни 2026 йилда ҳам давом эттирса, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қийин бўлган қўшимча мажбурий сафарбарликка муҳтож бўлади», деди у.
Путиннинг мантиғини «Миллий мудофаа» журнали бош муҳаррири Игор Коротченко айтди. У Россия яна қайси ҳудудларни қўлга киритишидан қатъи назар, «музокараларда ўз позициясини объектив равишда мустаҳкамлашини» таъкидлади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

00:46
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди

22:53 / 24.07.2025
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди

18:52 / 24.07.2025
Россия армияси Харкив марказига зарба берди

18:37 / 24.07.2025