Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
Ҳаракат мақоми юмшатилиши мумкин, бу Афғонистондаги америкаликларнинг озод этилиши билан боғлиқ.

Фото: AFP
АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, айни пайтда Афғонистонда ҳукмронлик қилаётган «Толибон» ҳаракатининг террорчи ташкилот мақоми қайта кўриб чиқилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу Афғонистондаги америкаликларнинг озод этилиши билан боғлиқ.
«Ўйлайманки, бу ҳолат энди қайта кўриб чиқилмоқда, чунки билганингиздек, сўнгги бир неча ҳафта ичида биз ҳибсга олинган америкаликларнинг бир қисмини озод қилишда маълум муваффақиятларга эришдик», деди Марко Рубио Вакиллар палатасида бўлиб ўтган тингловда.
«Бизда уларнинг мақоми бўйича бир қанча қарорлар бор, улар охир-оқибатда Афғонистонга нисбатан келажакдаги сиёсатимиз қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги яхлит ёндашувга асосланади. Биз улар кимлигини ва ўтмишда нима қилганини аниқ тушунамиз. Биз улар билан «Ал-Қоида» ва бошқа элементларга қарши курашда кўпроқ ҳамкорлик қилишни истаймиз. Менимча, бу президентда мавжуд бўлган ҳамкорликни кенгайтириш воситаларининг бир қисмидир», деб қўшимча қилди у.
Рубио «Толибон» «хорижий террорчи ташкилотлар» (FTO, ташкилот АҚШ хавфсизлигига таҳдид солади) рўйхатига киритиладими, деган саволга шундай жавоб берди.
«Толибон» ҳозир Қўшма Штатларда «Махсус аҳамиятли глобал террорчи» (SDGT, глобал даражадаги террорчилик фаолияти билан боғлиқ ташкилот) мақомига эга. FTO рўйхатига киритилиши кенгроқ санкцияларни ўз ичига олади.
Март ойида АҚШ расмийлари Афғонистон билан музокаралар натижасида АҚШ фуқароси Жорж Глезманн озод этилганини эълон қилган эди. Америкалик мамлакат разведка хизматлари томонидан 2022 йил декабрида ҳибсга олинганди. Январь ойида Афғонистон маҳбуслар алмашинуви доирасида яна икки АҚШ фуқаросини озод қилди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

18:53 / 11.08.2025
Трамп ақлий имконият тестини “аъло”га топширганини айтди

16:35 / 11.08.2025
“Катта умидлар йўқ” — сиёсатшунослар Трамп ва Путин учрашуви ҳақида

11:51 / 11.08.2025
Трамп Путин билан учрашув муваффақиятсиз якунланса, санкциялардан воз кечмайди – Грэм

11:22 / 11.08.2025