Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
Украина президентининг сўзларига кўра, Трамп Путин билан суҳбатдан сўнг Кремль муроса қилишга тайёрлигига ишонч билдирмоқда ҳамда Киев ва Москва ўртасида тўғридан тўғри музокаралар олиб боришни талаб қилмоқда.

Фото: Ludovic Marin/REUTERS
Украина ўз ҳудудларидан қўшинларини олиб чиқмайди, деди мамлакат президенти Володимир Зеленский Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг. «Агар Россия қўшинларимизни еримиздан олиб чиқиш учун шарт қўйса, бу улар уруш тугашини истамаяпти, дегани. Чунки улар Украина буни қилмаслигини аниқ тушунишади», — деди Зеленский 19 май, душанба куни кечки брифингда.
Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, унинг конституциявий бурчи мамлакат мудофаасини давом эттиришдир. «Ультиматумлар бўлмайди, ҳеч ким ўз ерларини, ўз халқини, уйини ташлаб қўймайди», деб таъкидлади у.
Украина президенти, шунингдек, Трамп Россия муросага тайёр эканини айтганига эътибор қаратди. Оқ уй раҳбари учун энг муҳими, Киев ва Москва бевосита музокараларни бошлаши. Шу билан бирга, Зеленскийнинг ўзи урушни тугатиш йўлидаги биринчи қадам сифатида ўт очишни тўхтатишни кўришни хоҳлайди, чунки бу билан руслар тинч йўл орқали келишувга чинакам тайёр эканлигини намойиш этишлари мумкин эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди
Жамият | 10:08
-
ЕИнинг янги санкциялари Россия нефти нархини 15 фоизга тушириши мумкин
Жаҳон | 10:03
-
ЕИ кенгаши Россияга қарши 18-санкция пакетини қабул қила олмади
Жаҳон | 09:51
-
Бакалавриат учун турдош йўналишлар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон | 09:37
Мавзуга оид

08:38
Кая Каллас АҚШдан Украинага ёрдам юкини бўлишишни сўради

07:20
Трамп сентябрда Буюк Британияга давлат ташрифи билан келади

23:36 / 15.07.2025
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди

22:31 / 15.07.2025